Ссылки доступа

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" тўртинчи Dreamliner учоғини Тошкентга келтирди


uzbekistan - Boeing 787-8 Dreamliner brought to UZb

13 апрель куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиаширкати паркига тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти келтирилди.

Ширкат сайтида берилган хабарга кўра, бу қимматбаҳо учоқ "рақобатбардошлик ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида" сотиб олинган.

Авиалайнер бизнес салонда 24, оддий йўловчиларга мўлжалланган қисмида эса 222 - жами 246 йўловчини ташишга мўлжалланган.

Расмий маълумотга кўра, миллий авиаширкат Dreamliner самолётлари сонини 6 тага етказишни режалаган.

2016 йилда миллий авиакомпания ўша кезда дунëда энг қиммат ҳисобланган (2018 йилги нархи 239 миллион АҚШ доллари -таҳр.) тўртта Dreamliner учоғига буюртма берганди.

Ўтган йили бу учқичлардан 2 таси, қисқа муддат ичида кетма-кет ишдан чиққани ҳақида, миллий авиакомпаниядаги вазиятдан хабардор мулозимларга таяниб хабар қилган, аммо ширкат улар режали равишда техник хизмат кўрсатиш ва модификация учун йўлланган, деб баёнот берганди.

XS
SM
MD
LG