Ссылки доступа

Ашхободда "Водоканал" ходимларига ҳамон март ойи учун маош берилмади


«Ашгабатагызсув» давлат корхонаси ходимларига март ойи учун ҳамон маош берилмади. Давлат корхонаси раҳбариятининг бухгалтерияга 50 манатдан топшириш тўғрисидаги талабини бажарган бўлишларига қарамай, уларга маош берилмаяпти.

8 апрел куни “Озодлик” радиоси давлат муассасининг ўз ходимларига маош тўлашнинг ноёб усули ҳақида хабар берган эди. Жумладан «Ашгабатагызсув» раҳбарияти ходимлар аванс олмоқчи бўлсалар, у ҳолда сувдан фойдаланганликлари учун 50 манатдан тўлашларини талаб қилган эди (манатнинг долларга расмий курси 1:3,5).

“Озодлик” мухбирининг 13 апрел куни маълум қилишича, ходимлар талаб қилинган маблағни тўлаб қўйишган, аммо маошдан ҳамон дарак йўқ. «Водоканал» («Ашгабатагызсув») ходимлари раҳбариятнинг ноқонуний талабини бажарган бўлишлари - аванс олиш учун 50 манатдан тўлаган бўлишларига қарамай ўзларининг қонуний маошларини ҳамон олишгани йўқ. Маошлар кечикиш сабабларини тушинтирмаган ҳолда уларга “пул йўқ, кутинглар” дейишмоқда, -дея хабар беради “Озодлик” мухбири.

Унинг сўзларига қараганда, 50 манатни тўлаш учун кўпчилик оладиган маошлари ҳисобидан қарз олишди, чунки кўпчиликнинг маблағлари йўқ эди. Тўланган пул ҳақида ходимлар квитанция олмадилар.

​ «Ашгабатагызсув» давлат корхонаси ходимларига таянган “Озодлик” радиоси мухбири у ерда бўлаётган ўзбошимчаликлар ҳақида ҳам маълум қилди.

«Оддий ходимлар асосий ишларидан ташқари коммунал хизмат ходимларининг ишларини бажаришга мажбурланади: улар хиёбонларни тозалашади, қабристонларни тозалайдилар, асосий маошларига қўшимча тўланмаса-да канализация қопқоқларининг тозалигига жавоб беришади. Авваллари бу каби “шанбаликлар” байрамлар арафасида уюштириладиган бўлса, сўнги ойларда «Водоканал» ходимларининг ҳазиллашиб айтишларича, шаҳарни бепул тозалаш ишлари «кундаликка» айланиб қолди. Нозикроқ норозиликларга раҳбарият “шаҳарни тозалаш керак, бунинг учун одамлар етишмаяпти дея жавоб бермоқда», - дея хабар беради “Озодлик” мухбири «Ашгабатагызсув» ходимларига таянган ҳолда.

У шунингдек, давлат корхонаси ишчилари меҳнатидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш биргина Ашхобод билан чекланиб қолмаганини, балки ходимлар мунтазам равишда пойтахт атрофига ҳам чиқарилиши борасида маълум қилди.

“Озодлик” ҳозирча давлат корхонаси вакилларидан изоҳ олишга муваффақ бўлмади.

XS
SM
MD
LG