Ссылки доступа

Тожикистон аҳолиси бир йилда шифокорларга пора сифатида $320 миллиондан кўп сарфлайди (видео)


Таджикистанцы тратят на взятки врачам более $320 миллионов в год
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:24 0:00

Тожикистоннинг ҳар бир аҳолиси бир йилда шифокорларга ўртача 200 сомони ёки $22 тўлайди, маълумки бу мамлакатда тиббий хизмат расман бепулдир.

Одамлар “бепул” маълумотларни сотиб олади, пулга тиббий кўрикдан ўтади, шунингдек, сифатли тиббий хизмат учун ва яхши тиббий ҳамширалар хизмати учун пул тўлайдилар.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоб китобларига кўра, 2018 йилда мамлакат фуқаролари шифокорларга пора сифатида $320 миллион берган, бу даврда мамлакат аҳолисининг 30% қашшоқликда умр кечиради.

"Демак, бу фуқароларимизнинг ҳаммаси - чақалоқдан тортиб кексаларгача қўшимча солиққа тортилишини англатади", – дея вазиятни тасвирлайди юридик фанлари доктори Шокиржон Ҳакимов.

Шифокорлар шунингдек, дори-дармонлар учун беморларни ўзаро тижорат битимига эришилган дорихоналарга юбориш билан ҳам пул ишлайдилар. "Агар шифокор, ҳамшираларнинг қўшимча даромадлари, сотилган дориларҳисоблаб чиқилса, тахминан мана шу сумма келиб чиқади. Агар бу маблағлар Тожикистоннинг ҳар бир фуқаросига тақсимлангудек бўлса, у ҳолда ҳар бир фуқаро бир йилда шу каби тўловлар учун 200 сомонидан тўлаши маълум бўлади. Бу албатта, тахмининий ҳисоб-китоблар", – дея таъкидлайди “Сино” хусусий клиникаси директори Абдухалил Холикзода.

Кўплаб беморлар шифокорларга пул беришга қарши, бироқ шунга қарамай бунга мажбур эканликларини тан олишади. Бошқалар эса тиббий хизматлар учун пул беришнинг ёмон жиҳати йўқлигини айтишади, чунки уларнинг фикрича, сифат ва тезлик учун пул тўлаш керак. "Бу “пул қистириш эмас”, балки тез ва сифатли қабул қилганликлари учун миннадорчиликдир", –дея изоҳ беради беморлардан бири.

"Биз пора олмаймиз. Шахсан мен олмайман. Бу аслида боласини даволаганим учун мижозлардан бўлган миннадорчилик белгисидир, чунки мен оила шифокориман. Шунингдек дорихоналар билан ишлашга тўғри келади. Агар биз дорилар таъсир қилмаётганини билиб қолсак ва шикоятлар бўлса биз бу дорихоналар билан ишламаймиз. Қимматроқ дориларни белгилаймиз" - дейди камерага ўз юзини кўрсатмаган Душанбе шаҳридаги Лола исмли шифокор.

2008 йилда Тожикистонда қабул қилинган Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган қонунга кўра, барча норасмий тўловлар бекор қилиниши керак эди, унга кўра пуллар шифокорлар ҳамёнига эмас, балки Соғлиқни сақлаш бюджетига тушиши ва хизматлар сифати яхшиланишига сарфланиши керак эди. Бироқ бу қонун ҳамон ишламаяпти. Соғлиқни сақлаш амалдорларининг ишонишларича, шифокорлар ўртасидаги майда порахўрликлар 2022 йилда Тожикистонда тиббиёт суғуртаси жорий этилганидан сўнг йўқ бўлади. Аммо нолдан бошланиши лозим бўлган янги тизим ҳозирданоқ муаммолар билан тўқнаш келди. Масалан, ҳозирча тиббиёт суғуртасида имтиёзга эга фуқароларни қандай аниқлаш, минтақаларга қараб аҳолининг даромадларининг даражаларини аниқлаш қандай амалга оширилиши маълум эмас.

Ўтган йили Тожикистон бюджетида тиббиёт суғуртаси $185 млн. ни ташкил қилган эди, яъни, бу Тожикистон тиббиётидаги пораларнинг 60% демакдир. Пуллар кам бўлишига қарамай, бу бюджетнинг ярмидан кўпи шифокорлар меҳнати учун сарфланади. Амалдорларнинг фикрича, тиббиёт суғуртаси ҳисобидан хазинага келиб тушадиган маблағлар кўпайтириладиган бўлса, у ҳолда шифокорларнинг маошларини ошириш имконияти туғилади.

Таджикский роддом: женщины спят на полу, воду пациенты носят в канистрах
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:21 0:00

XS
SM
MD
LG