Ссылки доступа

Қозоғистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайловларга $24,5 миллиондан кўп ажратилади


9 июнь куни Қозоғистон президентлиги учун бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловлар учун ҳукумат заҳирасидан 9, 404 миллиард тенге ажратилади. Бу борадаги қарор лойиҳаси «Открытые НПА» порталида эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2019 йилда муҳим вазифалар учун республика бюджетининг хукумат заҳирасидан 9 404 771 000 тенге ажратиш кўзда тутилган, шундан 9 347 885 000 Марказий Сайлов комиссиясига, 56 886 000 Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига берилади.

Лойиҳага берилган тушунтириш баённомасида таъкидланишича, кўрсатилган маблағ 2019 йилнинг 12 апрелида Молия вазирлигининг тегишли кўрсатмасига биноан ажратилмоқда.

Сенатнинг 11 апрел куни ялпи мажлисида ҚР молия вазирининг ўринбосари Берик Шолпанқулов Марказий сайлов комиссияси (МСК) Қозоғистон президентлиги учун муддатдан аввал ўтказиладиган сайловларга 12 миллиард тенге ажратилишини сўраганини маълум қилган эди.

МСК маълумотларига кўра, сўралаган маблағларнинг 70 фоизи сайлов округларига жалб қилинган инсонларнинг маошига сарфланади.

9 апрел сешанба куни, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат телеканаллари орқали намойиш қилинган халққа қилган мурожаатида 9 июнда Қозоғистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов ўтказилишини эълон қилди.

Давлат раҳбарлиги учун навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш бўйича ташкил этилган Марказий сайлов комиссиясининг куни кеча тақдим қилинган календар режасига кўра, Қозоғистон президентлиги учун номзодларни кўрсатиш 10 апрел куни бошланди ва 28 апрел 18.00да якунланади. Номзодларни рўйхатга олиш 2019 йилнинг 11 май соат 18:00га қадар давом этади.

XS
SM
MD
LG