Ссылки доступа

ҚРда Тарих музейини реконструкция чоғида коррупция иши бўйича олти нафар собиқ амалдорга айб қўйилди


Бу ҳақда ЖКнинг конституцион қонунчилик, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламент қўмитасининг мажлисида депутат Алмамбет Шикмаматовнинг саволига жавоб берган бош прокурор Откурбек Жамшитов маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, музей ва Чолпон Отадаги отчопар реконструкцияси чоғидаги коррупция ишлари бирлаштирилдива эски Жиноят кодексининг 303 (коррупция) моддаси бўйича собиқ бош вазир Сапар Исаков, амалдорлар Алмаз Абдиқаров, Улукбек Матисаков, Мира Қарибаева, Шайбек Атамбеков ва Айдарбек Мендеев жавобгарликка тортилмоқда.

Бош прокуратура маълумотига кўра, бу иш бўйича ноқонуний ҳаракатлар туфайли кўрилган зарар 247 миллион сом (3,5 млн доллардан ортиқ)ни– 101,6 миллион музей реконструкцияси ва отчопарни таъмирлаш 145,9 миллион сомни ташкил қилади.

Парламентдаги «Ата Мекен» фракцияси 2018 йилнинг майида сайёр мажлис вақтида баёнот бериб, маблағлар мақсадсиз ишлатилгании маълум қилган эди. Мухолифатдаги депутатларнинг баёнотига қараганда, ремонт қимматга баҳоланган, пудрадчилар ноқонуний танланган. Шундан сўнг МХДҚ Тарих музейи таъмирланишига сарфланган ҳаражатларни текшира бошлади, унинг натижаларига кўра жиноий иш қўзғатилди.

Ўз навбатида давлат идоралари музей реконструкцияси халқаро стандартларга мос олиб борилганини ва санъатни пул билан ўлчаб бўлмаслиги борасида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG