Ссылки доступа

Ёғингарчилик оқибатида Туркманистоннинг йирик шаҳарлари сув остида қолди (видео)


Сўнгги ҳафталарда Туркманистон ҳудудларида кузатилган ёғингарчиликлар оқибатида мамлакат ғарбидаги йирик шаҳарлар, шунингдек, жанубий-шарқдаги аҳоли пунктлари сув остида қолди.

“Озодлик”нинг Туркманистондаги мухбирларининг хабар қилишларича, 14 апрел куни Туркменбаши ва Балканабат шаҳарларининг кўчаларини сув босди. Балканабат шаҳрининг атрофи ҳам сув остида қолди.

"14 апрел куни Балканабаддан чиққан поезд йўловчилари темир йўл рельслари тепаликда эканидан хурсанд бўлишди, чунки ўнг ҳам, сўл ҳам кўлга айланган эди" – дея хабар беради “Озодлик” мухбири.

13 апрел куни Мари вилоятининг аҳолиси “Озодлик”ка Туркманистон жанубий-шарқида юз берган сув тошқинлари ҳақида хабар беришди. “Озодлик”ка келиб тушган видеолардан бирида Афғонистон билан чегарада жойлашган Серхетабат шаҳридаги вазият акс этган.

Наводнение в Серхетабате
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:30 0:00

Бундан аввалроқ сув тошқинларидан Мари вилоятидаги Тагтабазар шаҳар ва тумани зарар кўрган эди. 30 март куни Тагтабазар туманида юз берган сел ва сув тошқинлари оқибатида ўнлаб турар-жой бинолари вайрон бўлган ва зарар кўрган эди.

«Тагтабазардаги сўнгги сув тошқинидан кейин тўғон қуриш бошлаб юборилди. Сув тошқинларидан азият чеккан одамлар туман стадионига тикилган чодирларда истиқомат қилмоқда. Ўша ерга жойлаштиришди. Уй қуриш учун еручасткаси беришга ваъда қилишди. Аммо Мурғаб дарёсини тозалаш керак. Мутахассисларнинг айтишларича, сув тошқинлари хавфи юқорилигича қолмоқда. Мурғаб дарёси эса лойқа оқмоқда. Сув Сариязин сув омборида тўпланмоқда. Йилдан йилга тошқин хавфи ошиб бормоқда. Бирор бир чора кўрилмаяпти", - дея хабар беради минтақадаги «Озодлик» мухбири.

13 апрел куни Туркманистон пойтахтида узоқ давом этган ёғингарчиликлардан сўнг сел келди. Шу билан бирга Туркманистон пойтахтида ёғингарчилик сақланиб қолмоқда.

Ашхабадцы остались один на один с последствиями наводнения
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:17 0:00

XS
SM
MD
LG