Ссылки доступа

Париждаги Биби Марьям ибодатхонасини таъмирлашга умуммиллий маблағ тўплаш эълон қилинди


Франция президенти Эммануэль Макрон Париж Биби Марьям ибодатхонасини қайта тиклаш мақсадида умуммилий маблағ тўпланиши борасида эълон қилди. Хайрия мақсадида маблағ беришга тайёрлигини француз миллиардерлари Анри Пино ва Бернар Арно маълум қилди.

Yves Saint-Laurent брендини назорат қиладиган Пино собор реставрацияси учун 100 миллион евро ажратишга ваъда берди. Ундан кейин 200 миллион евро ажратиши юзасидан бадавлат француз миллиардери бўлмиш Бернар Арно раҳбарлигидаги LVMH холдинги баёнот берди.

Маблағ тўплаш ҳақидаги чақириқ билан Макронга француз сиёсий партиялари, жумладан ўнг«Республикачилар» ва ўнг марказчи «Демократ ва мустақил Иттифоқ» (UDI) мурожаат билан чиққан эди. Уларнинг вакилларининг фикрича, Париж Биби Марьям соборидаги ёнғин — французларни бирлаштирувчи фожиадир. Умуммиллий пул тўпловлар Франция тарихининг энг оғир кунларида, жумладан Биринчи жаҳон уруши вақтида эълон қилинган эди.

Француз ОАВнинг хабар қилишича, Нотр-Дам-де-Пари интерьерининг катта қисми ва маданий мерос предметларини сақлаб қолишга мувафақ бўлинди. XIII асрга оид учта асосий витражнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Уларнинг ойналари синмай қолди, бироқ витражларнинг маълум қисми тутун туфайли қорайиб кетди, ҳозирча экспертлар ойналарни тозалашнинг имкони бор ёки йўқлигини аниқлашмади. Ёнғин оқибатида вайрон бўлган шпилга қўйилган авлиёларнинг қолдиқлари, шунингдек, XIII юз йилликка оид ёғоч чироқлар томи ҳам ёнди.

Франция пойтахтида душанбага ўтар кечаси Париж Биби Марьям собори, Париж архиепархиясининг кафедрал соборида ёнғин чиқди. XII–XIV асрларда қурилган мазкур архитектура ёдгорлигига ҳар йили 13–14 миллион киши келарди. Ёнғиндан бир ярим соат ўтиб шпиль ва иншоат томи қулаб тушди. Бинога юзлаб ўт ўчирувчилар ва шаҳарнинг бошқа хизмат вакиллари етиб келди. Ярим тунга келиб Франция ИИВ вакиллари баёнот бериб, соборнинг иккита минораси ва ташқи девори сақлаб қолинганини маълум қилдилар.

Ҳозирча Францияда ёнғин бўйича иш терговчиларининг фикрича, ёнғин атайлаб уюштирилгани борасида бирор бир далил йўқ. Бу ҳақда Париж прокурори Реми Хейц сешанба куни маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда ёнғин тасодифан юз берган. Иш айни шу талқин бўйича олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG