Ссылки доступа

Литвалик маслаҳатчи Солиқ қўмитасини "коррупциясиз хизмат"га айлантиришга ёрдамлашади


Халқаро валюта жамғармаси литвалик Модестас Каселяускасни Давлат солиқ қўмитасига доимий маслаҳатчи этиб тайинлади.

Қўмитанинг 16 апрелда билдиришича, Модестас Каселяускас Давлат солиқ қўмитасини “коррупциялашмаган хизмат"га айлантиришда кўмаклашади.

Маслаҳатчи Солиқ қўмитасига ҳамда Молия вазирлигига 2019−2023 йилларда ўрта истиқболда солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий этишда ёрдамлашади.

Расмий маълумотда айтилишича, 1974 йилда туғилган Модестас Каселяускас 2005−2014 йилларда Литва Молия вазирлиги қошидаги Давлат солиқ инспекциясига раҳбарлик қилган.

XS
SM
MD
LG