Ссылки доступа

Туркманистонда ўтиши керак бўлган ралли-рейд бўйича жаҳон чемпионати бекор қилинди


Туркманистонда ўтиши керак бўлган навбатдаги «Амул-Хазар» (Turkmen Desert Race) авторалли бекор қилинди. 13 апрел куни "Гундогар" нашрининг хабар қилишича, ташкилотчилар тадбирни бекор қилди.

"2019 йилнинг 5-11 май кунлари Туркманистонда ралли-рейд бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги босқичи «Амул—Хазар 2019» пойгаси бўлиб ўтиши керак эди. Бу ҳақда кўпчилик билмайди. Ташкилотчилар тадбирни бекор қилишди, Туркманистонда бу тадбирни тилга олиш тақиқланди", - дея хабар беради Gundogar.org.

Ташкилотчиларнинг расмий сайтига жойлаштирилган хабарга кўра, тадбир Туркманистон ва Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) талабларининг бир-бирига мос келмагани боис бекор бўлди. "Биз афсус билан ҒIA ва Туркманистон талаблари ўзаро мос келмагани боис Turkmen Desert Raceнинг иккинчи босқичи бекор қилинганини маълум қиламиз", дейилади тадбир сайтида эълон қилинган қисқа эълонда.

Туркманистон ҳудудларида халқаро авторалли ўтказиш ғояси мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан илгари сурилган эди, маълумки у спорт автомобилларини бошқаришни яхши кўради.

2018 йилги авторалли 11 сентябр куни Туркменабад шаҳрида президент Бердимуҳаммедов иштирокида старт олган эди, расмий матбуотнинг хабар беришича, раллининг старт майдонига боришдан аввал, президент пойгачилар либосида бўлиб машинанинг техник назоратини ўтказди, сўнг ўзининг 100 рақамли спорт автомобилида махсус трассани босиб ўтди. "Амул-Хазар 2018" пойгасида жаҳоннинг 20та мамлакатининг ўнлаб экипажи ишитирок этди, улар беш кун мобайнида Қорақум чўлларидан 1500 километрлик масафани босиб ўтиб 15 сентябр куни Каспий денгизи қирғоқларига боришди.

"Экзотик Қорақумга қайтиш учун баҳона 2019 йилги автораллида яратилади", дея хабар берди 2018 йил сентябрида Туркманистон Давлат Ахборот агентлиги «Амул-Хазар – 2018» пойгасига бағишланган мақоласида.

XS
SM
MD
LG