Ссылки доступа

Прокуратура: Қозоғистонда минглаб ўқитувчиларга $464 минг тўланмаган


Қозоғистонда 15 мингдан ортиқ ўқитувчилар сўнгги икки йил давомида белгиланган ойлик маошдан кам хақ олган. Бу умумтаълим муассасалари ходимларининг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши таҳлил қилинганида ошкор бўлди, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Прокуратура маълумотларига қараганда, умумий ҳисобда ўқитувчиларга 176,2 миллион тенге (ҳозирги курс бўйича 464 минг доллар) берилмаган.

«Прокуратура идоралари томонидан аниқланишича, мамлакат бўйлаб 15 305 педагог 2016-2018 йиллар ўқув даврида инклюзив таълим доирасида алоҳида эҳтиёжманд болалар билан ишлаганликлари учун қўшимча ҳақ тўланмаган», – дейилади хабарда.

Прокуратуранинг таъкиданишича, кўрсатилган ишлар учун педагогларга амалдаги қонунларга кўра ойлик маошларининг 40 фоизи миқдорида қўшимча хақ тўланиши керак. Today.kz янгиликлар сайтининг таъкидлашича, бу ҳукуматининг 2015 йил 31 декабрдаги 1193- сонли «Давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган таълим ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими” тўғрисидаги фармойиши ва “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 52-моддаси 4-бандида белгилаб қўйилган.

Прокуратура хабарида тафсилотлар келтирилмаган, бироқ прокурор назорати актлари кўриб чиқилганидан сўнг “қонун бузилишлари” тўғирлангани таъкидланади.

XS
SM
MD
LG