Ссылки доступа

Петербург метросидаги теракт иши бўйича қирғизистонликка қидирув эълон қилинди


Москванинг Басман суди 16 апрел, сешанба куни Петербург метросидаги қўпорувчилик борасидаги ишнинг навбатдаги айбланувчиси, Қирғизистон фуқароси Исломбек Турғуновни сиртдан қамоққа олинишига санкция берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Қайд этилишича, ҳибсга олиш муддати қўлга олинган лаҳзадан икки ой ёки Россияга топшириш кўринишида белгиланди. «Турғуновга РФ ЖКнинг 205.4 моддасининг 2 қисми (террорчилик ҳамжамиятида иштирок этиш) бўйича айблов қўйилди. Унга халқаро қидирув эълон қилинди», – деб ёзади нашр.

2017 йилнинг 3 апрелида Санкт-Петербург метросида портлаш юз берди. 16 киши, шу жумладан, эҳтимолий худкуш ҳужумчи ҳалок бўлди. 100 нафардан зиёд инсон жабрланди. Терговнинг ҳисоблашича, портлашни келиб чиқиши қирғизистонлик Россия фуқаролигига эга 22 ёшли Акбаржон Жалилов амалга оширган. Мазкур иш бўйича 11 киши айбланаётган бўлиб, уларнинг барчаси ҳибсга олинган.

Судланувчилар курсисида терактни содир этишда гумонланаётган Аброр Азимов ва тергов жиноят ҳамиштирокчиси сифатида ҳисоблаётган яна 10 нафар киши қолмоқда. Уларни террорчилик ва қуролларнинг ноқонуний савдосида айблашмоқда. Ўтган йилнинг июлида уларга шунингдек, Россияда фаолияти тақиқланган “Катиба Тавхид вал-Жиҳод” террорчи ташкилот ишида иштирок этиш айби қўйилди. Санкт-Петербург метросидаги портлаш иши юзасидан айбланаётган 11 кишининг 10 нафари айбига иқрор бўлишдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG