“Бу лойиҳа бир неча йилдан бери амалга оширилмоқда. Бу ерда гап лойиҳани бундан кейин ҳам давом эттириш ҳақида бормоқда. Вертолётлар Ўзбекистон хавфсизлигини таъминлаш билан биргаликда, тиббий эвакуация учун транспорт воситаси бўлиб ҳам хизмат қилиши мумкин", - деди Лемуан.
Вертолётларнинг нархи ошкор этилмади, лекин Франция вакили Бош вазир Абдулла Арипов «вертолётлар нархидан қилинган чегирмадан кўнгли тўлгани”ни айтди.
Жан-Батист Лемуанга кўра, Франция Чорвоқ ГЭСини интеграциявий бошқарув лойиҳасини ҳам амалга оширади. Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион евро экани айтилди.