Ссылки доступа

Интернет тўлови: Тожикистонда нархлар қимматлашувига кўникилмоқда (видео)


В Таджикистане пытаются справиться с подорожанием трафика
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:40 0:00

Тожикистонда 18 апрелдан бошлаб мобил алоқа ва мобил интернетнинг янги нарҳлари амалда бўлади, янги нарҳлар аввалгисидан икки баробар қиммат: 1 гигабайт учун аввалгидек 30-35 сомони($3,5) эмас, балки 63 сомони ($6,7) тўланади.

Янги нархлар жорий этилиши арафасида Алоқа хизмати бошлиғининг ўринбосари Илҳом Атоев баёнот бериб, "интернет нархи ошиши билан одамлар ўйинларни камроқ ўйнашлари ва кўриш қобилиятини йўқотмасликлари”ни, шунингдек кўпроқ китоб ўқишларини айтди. "Ёшларга эътибор беринг – бошлари хамиша қуйи эгилган, интернетда ўтиришади. Улар ҳеч нимани тушунмайдилар, улар виртуал оламга киришади ва у ердан чиқишмайди. Эндиликда одамлар бир-бирлари билан мулоқотда бўладилар, китоб ўқийдилар", дея баёнот берди амалдор.

17 апрел – эски баҳолар бўйича интернетнинг йиллик пакетини сотиб олиш мумкин бўлган охирги кун. Алоқа хизмати имкониятларидан зудлик билан тижорат банклари фойдаланиб қолишди: улар Душанбе ва Хўжанддаги мижозларига эски нархларда йиллик интернет пакетларини сотиб олишни таклиф қилдилар. Интернет-пакетларни "МегаФон Таджикистан", Tcell ва Babilon-Mobil операторларидан харид қилиш мумкин бўлди, акция ташкилотчилари, бу пакет трафики бўйича бир гигабайт 8 сомони (0,85 цент)га тушишини ваъда қилдилар. Бу нархлар ошганидан кейинги баҳо бўйича тахминан 7 баробар арзондир.

"Алиф Сармоя" банкидагиларнинг айтишларича, тушликка қадар уларнинг сайтига интернетнинг йиллик пакетини харид қилиш учун 4 мингдан ортиқ ариза келиб тушган, ҳар дақиқада тахминан 12 та мурожаат тушган.

Тўловларни амалга оширганларнинг кўпчилигининг тан олиб айтишларича, йиллик пакетни бирданига сотиб олиш учун нақд пуллари йўқ, аммо интернетнинг янги тарифларини ҳам ҳамёнларни кўтармаяпти. "Ҳа, тушиб қолган ҳолатимиздан чиқиб кетиш учун шу каби чораларга боришга тўғри келади, йиллик пакетлардан фойдаланишга тўғри келади", – дейди мижозлардан бири.

Банк раҳбарининг таъкидлашича, акция вазиятидан чиқиб кетишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, бу кредит эмас, молиявий ташкилот бу вазиятда "фоизга пул ишлаб топмоқчи эмас", мижоз пакет учун аввалдан тўламайди ва комиссион ҳам бўламайди. Банкдагиларнинг айтишларича, Тожикистонда интернет нархларининг ошишига қарши чиқишган ва шу сабабли ҳам юртдошларига ҳамиша алоқада бўлиб туриш учун ёрдам беришга қарор қилишган.

"Бу одамларга дўстлари, фарзандлари, рафиқалари билан мулоқот қилиш учун керак. Кўпчилик интернет шарофати билан пул ишлайди, – дейди “Алиф сармоя” директори Абдулло Қурбанов. – Тўғри кимдир вақтини интернетда ўтказади, аммо кўпчиликка бу керак".

Тожикистондаги фуқаролик жамияти ва ёшлар тарифлар оширилишини бекор қилиш учун курашни давом эттиришга қарор қилдилар. Алоқа компанияларидаги манбаларнинг айтишларича, тарифларнинг оширилиши тўғрисидаги фармойиш тез орада бекор қилинади: чунки Тожикистон аҳолисининг кўпчилиги бу ташаббусга қарши чиққан эди.

XS
SM
MD
LG