Ссылки доступа

Аёл қиз чақалоғини 10 миллион сўмга сотаётган вақтда ушланди


Шаҳрисабз шаҳар, Ипак-йўли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро 2019 йил 8 апрель куни туғилган қизини бир фуқарога 10 млн. сўмга сотиб, ўз хоҳиши билан сотганлиги ҳақидаги тилхатни ёзиб берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизмати чақалоқни сотган ва уни сотиб олганларнинг шахсига оид маълумотларни очиқламади.

Айтилишича, бола сотган аёл Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан боласини сотган аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG