Ссылки доступа

Атамбаев Адлия вазирлиги устида ҚР Бош прокурорига шикоят қилди


Қирғизистон Социал-демократик партияси (ҚСДП) мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ҚР Бош прокурорига йўллаган мурожаатини эълон қилди.

Жумладан, ҚСДП “мамлакат Адлия вазирлиги ходимлари томонидан содир этилган сурбетлик факти”ни таъкидлаб ўтади ва “ҚСДПнинг ва партиямиз аъзоларининг бузилган ҳуқуқлари зудлик билан қайта тикланиши, шунингдек, содир этилган жиноят обьектив ва тезлик билан тергов қилиниши” талаб этилади.

ҚСДП баёнотида қайд қилинишича, Адлия вазири Жаманқулов ва унинг ўринбосари Есеналиев номига ҳуқуқ бузилишига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хабар ўз вақтида ва расман тақдим қилинган.

«Мана шуларни эътиборга олган ҳолда, Адлия вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари ҳаракатларида, бизнинг назаримизга кўра, Қирғизистон Жиноят кодексининг 320 (хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш) ва 329 (расман сохталаштириш) модаларига мос келадиган жиноят аломатлари кўзга ташланмоқда. Улар ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари билан партиямиз аъзоларининг конституциявий ҳуқуқларига, умуман олганда ҚСДПнинг Қирғизистон Конституцтциясининг 4, 35,52 моддаларида кафолот берилган фаолиятигажиддий зарар етказдилар», – дейилади баёнотда.

ҚСДП Адлия вазирлиги томонидан яқинда жисмоний шахслар Ягона давлат реестрига партиянинг раҳбарияти ва ҚСДП юридик манзили ўзгаргани ҳақида ўзгартишларни киритганини ноқонуний дея ҳисоблайди. «Биз юқорида қайд қилинган қонун бузилишларини Жиноят ва қилмишлар Ягона реестрига киритилишини ва бизга расман мазкур жиноий иш бўйича Қирғизистон Жиноят-процессуал кодексига биноан судга қадар тергов бошлангани ҳақида маълумот беришингизни талаб қиламиз», – дейилади Атамбаевнинг Бош прокурорга йўллаган мурожаатида.

Бундан аввал Адлия вазирлиги юридик шахслар реестрига ўзгартириш киритилгани ва ҚСДП раиси сифатида Сагинбек Абдрахманов кўрсатилгани маълум қилинган эди. Абдрахмановнинг ўзи эса Адлия вазирлигининг ҳаракатларини асосли ва қонуний эканлигини айтади.

XS
SM
MD
LG