Ссылки доступа

Қозоғистон жанубида ўқувчи қизлар рўмол баҳси туфайли ойлаб дарсларни қолдирмоқда


Туркистон вилоятининг Мақтаорол туманидаги Фирдавсий номли қишлоқда иккита оиланинг етти нафар қизи январ ойи сўнгидан бери мактабга қатнамаяпти. Ўранган бу қизлар мактабда рўмолларини ечишни исташмаяпти.

Қишлоқда истиқомат қилувчи Сайдакбар Мирзаевнинг 18 апрел куни айтишича, мактаб раҳбарияти қўриқчиларга нисбатан чора кўрмагунга қадар у ва укаси қизларини дарсга юбормасликка қарор қилишган.

Мирзаевнинг сўзларига қараганда, мактаб қўриқчилари қизларни ҳақоратлаган, қизлар қўрқиб кетишган. Аммо мактаб раҳбарияти бу иддоаларни инкор қилади. Мактаб директори Жанар Мамированинг айтишича, қизларнинг дарсга қатнашмаслигининг сабаби ота-оналарнинг қизларнинг рўмолини ечтиришни истамаслигидадир.

— Тақиқлардан сўнг қизлар мактабга бош кийим билан келишди. Биз бош кийимлар ечилишини талаб қилдик, мактабга кириш чоғида бош кийимлар ечилиши зарурлигини тушунтирдик. Энди эса [ота-оналар] турли баҳоналар билан ўқувчиларнинг хуқуқларини бузган ҳолда [фарзандларини] мактабга юборишмаяпти, — дейди директор.

Вилоят таълим соҳаси устидан назорат департаменти вакили Қудайберген Шербаевнинг айтишича, мактабга қатнамаётган қизларнинг ота-оналари 23 март куни Ойлик Ҳисоб кўрсаткичининг (1 ОҲК- 2525 тенге) етти баробари миқдорида жаримага тортилган, уларга нисбатан протокол тузилди, қарор чиқарилди. «Агар бир ой мобайнида жарима тўланмайдиган бўлса, у ҳолда биз ишни судга юборамиз», — дейди департамент вакили.

2018 йил сентябрида Фирдавсий қишлоғида мактаб биноси олдида рўмол ечмаётган қизларни қўллаб-қувватлаб акция ўтказган 8 нафар қизнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилган эди.

Мактаб маъмурияти Таълим ва фан вазирлигининг 2016 йил январдаги №26 сонли буйруғини асос қилиб олган ҳолда рўмолли қизларни дарсга киритмаяпти. Буйруқда мактаб формаси белгилаб қўйилган ва унда диний атрибутлар тақиқланган.

XS
SM
MD
LG