Ссылки доступа

Манбалар: "Тажик Эйр" собиқ раҳбари тилхат эвазига озод қилинди


Хайрулло Рахимов
Хайрулло Рахимов

Давлатга тегишли “Тажик Эйр” авиакомпаниясининг собиқ раҳбари Хайрулло Раҳимов мамлакатдан чиқиб кетмаслик борасида берган тилхат билан озодликка чиқарилди, дея хабар беради манбалар. Айни дамда унинг шахсан ўзи билан ёки адвокатлари билан гаплашишнинг имкони бўлмади.

Манбанинг хабар қилишича, Раҳимов 26 апрел куни Душанбедаги Тергов Изоляторидан озод қилинди. У асосий фигурант бўлган жиноий ишни тергов қилиш давом этмоқда. «Қайси тузилма эҳтиёт чорасини ўзгартириш борасида қарор чиқаргани номаълум», -дейди манба.

Хуқуқ тартибот идорасидаги бошқа бир манбанинг таъкидлашича, бир неча кун аввал Хайрулло Раҳимовнинг адвокати ташқарига чиқиб кетмаслик борасида тилхат бергани боис эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан илтимоснома берган.

Ҳозирча мамлакат расмий вакиллари Раҳимовнинг ушланганини ҳам, озод қилинганини ҳам изоҳламади. Хайрулло Раҳимовнинг қариндошлари матбуот билан мулоқот қилишдан воз кечди.

Хайрулло Раҳимовнинг ушлангани тўғрисида хабар шу йилнингапрел ойида пайдо бўлди. Авиакомпаниянинг собиқ раҳбари хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш вав ўзгаларнинг мулкини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Манбанинг сўзларига қараганда, «Тажик Эйр» собиқ раҳбари авиакомпания томонидан $200 минг қўшиб ёзилгани тўғрисидаги хабарлардан сўнг ҳибсга олинган эди.

Хайрулло Раҳимов пойтахтдаги тергов изоляторларидан бирига жойлаштирилди, тергов ТР Бош прокуратурасининг алоҳида ишлар бўйича бошқармаси терговчилари томонидан олиб борилмоқда.

2018 йилнингдекабрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Tajik Air фаолиятини текшириш юзасидан кўрсатма берган эди, ўшанда у авиакомпания томонидан "Боинг 767-332" самолёти ўз нархидан қимматга сотиб олинганини ва ҳаво кемасини сотиб олиш борасидаги ҳужжатларда нархлар ҳақиқий баҳосидан қиммат кўрсатилганини таъкидлаб ўтганди.

Сўнгги 10 йил мобайнида «Тажик Эйр»да 6 та раҳбар ўзгарди, аммо вазият ўзгармади. 2018 йилнинг октябрида Тожикистон хукуматиавиакомпанияни касодга учрашидан сақлаб қолиш мақсадида «Тажик Эйр» акцияларини хусусий қўлларга беришга тайёрлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG