Ссылки доступа

Расман: Ибратчилар ва ҳарбийлар олийгоҳларга имтиҳонсиз қабул қилинади


Вазирлар Маҳкамаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибига қатор ўзгартишларни киритди.

Адлия вазирлигининг билдиришча, мазкур ўзгартишлар 27 апрелдан бошлаб кучга кирган.

Янги тартибга асосан эндиликда турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.

Бундан буён олийгоҳларга ҳужжат топшириш учун 086-У шаклидаги тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.

Бундан ташқари Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналиши бўйича қўшимча давлат грантлари асосида олийгоҳларга имтиҳонсиз қабул қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва қисм қўмондонлиги тавсияномасига асосан ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчилар ҳам олийгоҳларга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди.

XS
SM
MD
LG