Ссылки доступа

Сиёсий бошпана олиш умидида бўлган ТИУП аъзоси ва унинг оиласи Польшадан чиқариб юборилиши мумкин


Польшада бўлиб турган тожик қочқинининг оиласи бу мамлакатдан чиқариб юборилиши хатари билан тўқнаш келди, аммо адвокатлар баёнот бериб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида барча чораларни кўришларини маълум қилишди.

Тожикистонда фаолияти тақиқланган Ислом Уйғониш партиясининг 43 ёшли аъзоси Нурулло Собировнинг оиласи 2016 йилдан бери Польшадан сиёсий бошпана олиш ҳаракатида юрибди. Польша расмийларининг рад жавобидан кейин Собиров ва унинг оиласи иккинчи инстанция қарорини кутмоқда.

Собиров – Ҳиссорда туғилган, тўрт фарзанднинг отаси. У Европадаги мазкур мамлакат расмийлари иккинчи марта ҳам рад жавобини бергудек бўлса ватанига жўнатиб юборишларидан ташвишланмоқда. Унинг сўзларига қараганда, 2015 йилда ТИУП фаолияти тақиқланганидан кейин “икки марта бўлимга олиб бориб, қийноққа солишган”. Унинг фикрича, биргина унинг ТИУПга аъзолиги ватанида ўзига нисбатан қийноқлар қўлланилиши ва панжара ортига жўнатилишига сабаб бўлиши мумкин экан.

Нурулло Собиров оиласи ва 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган тўрт нафар фарзанди билан бир йилдан бериВаршавада яшамоқда. Бошпана олиш мақомида бўлгани сабаб Польша хукумати бу оилага ҳар ойда 2 минг злотых (таҳминан 500 доллар) миқдорида нафақа беради, «Хлеб-соль» (“Нон ва туз”) ташкилоти эса уларга турар-жой ижарасини тақдим қилган. Собировнинг болалари маҳаллий мактабда ўқийди, аммо оиланинг катта ёшдаги аъзолари учун иш беришдан воз кечилди.

Собировнинг айтишича, оиласининг хавфсизлиги учун у Тожикистонда бўлган чоғидаёқ партия билетини ёқиб юборган, аммо ҳеч қачон партия сафларини тарк этишни ҳаёлига келтирмаган. «Бу ерда мен партия сиёсий ҳаётида иштирок этишга ҳаракат қилаяпман ва ҳеч қачон ўз қарашларимдан воз кечмайман», - дейди суҳбатдош.

ТИУП фаолияти тақиқланган, кейинроқ эса хукумат партияни сиёсий тўнтаришга уринганликда айблаб чиқанидан сўнг террор ташкилоти дея эълон қилинган. Расмий Душанбенинг баёнотига қараганда, ТИУПнинг исёнга алоқадорлигини исботловчи далиллар бор. Бироқ партия раҳбарияти Тожикистон хукуматининг бу айбловларини инкор қилади ва хукуматнинг асосий мақсади ТИУПни мамлакат сиёсий саҳнасидан ҳайдаб чиқаришдан иборат бўлганини таъкидлаб келади.

Хорижда бўлган ТИУП раҳбарияти, Нурулло Собировнинг партияга аъзолигини тасдиқлади ва уни ҳимоя қилишини билдирди.

Юрист Исмина Саъди Польшада Собировлар оиласининг манфаатларини ҳимоя қилади. Унинг сўзларига қараганда, Польша расмийлари Тожикистон хукумати томонидан Собировлар оиласига босим ўтказаётганини бошпана беришда етарли деб тан олмади ва шу сабабли ҳам унинг илтимосномасини инобатга олмади.

Польша хукумати томонидан қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиш борасидаги илтимоснома хукумат қошидаги Миграция Кенгашида кўриб чиқилиш арафасида турибди. Мазкур Кенгаш судгача бўлган тартибда такрорий инкор масаласи юзасидан қарор қабул қилиши мумкин. Бу каби қа0рор қабул қилинса у ҳолда учинчи инстанция– судга илтимоснма билан чиқиш ҳуқуқи бор.

XS
SM
MD
LG