Ссылки доступа

Қирғизистон «Туркманистон-Хитой» газ қувуридан «мовий ёқилғи» олишни хоҳламоқда


Қирғизистон республиканинг жанубий минтақаларини газлаштириш мақсадида “Туркманистон-Хитой” газ қувуридан табиий газ олиш имкониятлари масаласида музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Саноат, энергетика ва табиий бойликлар Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Жиргалбек Сагинбаев маълум қилди.

Аммо, унинг сўзларига қараганда, бу масалани ҳал қилиш учун лойиҳа иштирокчиси бўлган барча мамлакатлар билан қўшимча музокоралар олиб бориш керак бўлади.

Айни дамда Бишкек ва Пекин “Қирғизистон-Хитой” газ қувури қурилишини муҳокама қилмоқда, бу қувур Туркманистондан Хитойга газ етказиб берувчи қувурнинг бир қисми бўлади. Газ қувури ҳақидаги битим 2013 йилнинг 11 сентябрида имзоланган. Лойиҳа доирасида туркман газини Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон орқали Хитойга транспортировка қилиш мақсадида Ўш вилоятининг Олой ва Чон-Олой туманларида магистрал газ қувурининг 4-тармоғи қурилиши режалаштирилган.

Газ қувури бошланадиган жой Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги Ўш вилоятининг “Қарамиқ” назорат ўтиш пункти яқинидаги Чон Олой туманининг Қарамиқ қишлоғи кўрилмоқда. Якунланадиган жой эса Қирғизистон-Хитой чегарасидаги Ўш вилоятининг Олой туманида жойлашган Нур қишлоғи яқинидаги «Иркештам» назорат ўтиш пукти бўлади. Газ қувурининг узунлиги Қирғизистон ҳудудларида 215 километрни ташкил қилади, ва бир йилда 30 млрд кубометр газ ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Аввалига газ қувури қурилиши 2016 йилда режалаштирилган эди. Аммо Туркманистонда табиий газ конидаги вазият ўзгариши, ҳамда қолган транзит мамлакатларида олиб борилаётган ишларнинг кечикиши туфайли Хитой томони газ қувурининг мазкур йўналишидаги қурилиш 2019 йилгача кечиктирилишидан хабардор қилди, қурилиш 2022 йилда якунланади.

Газ қувури қурилишининг умумий қиймати 1,2 млрд АҚШ долларини ташкил қилади. Лойиҳага кўра, шу давр мобайнида (эксплуатация муддати – 30 йил) ҳар йили Қирғизистон бюджетига солиқ сифатида, 2,15 млрд АҚШ доллари келиб тушиши кўзда тутилган.

Қозоғистон ва Тожикистн худудларидан ўтувчи газ қувури тармоғи ТР ва ҚРдаги контрагентлар томонидан молиялаштириладиган қўшма корхона томонидан қурилади ва эксплуатация қилинади.

Қирғизистон худуди орқали ўтадиган газ қувури тўлалигича Хитой томони маблағлари ҳисобидан қурилади. Қўшма корхона масаласида Қозоғистон ва Тожикистон тажрибасидан фойдаланишниннг имкони йўқ, дейиладиСаноат, энергетика ва табиий бойликлар Давлат қўмитаси баёнотида.

XS
SM
MD
LG