Ссылки доступа

Ўзбек ҳарбийлари 12 йилдан бери илк маротаба Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларида иштирок этади


Ўзбекистоннинг ҳарбий спортчилари 12 йиллик танаффусдан сўнг Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларида иштирок этадиган бўлди.

Мудофаа вазирлигининг билдиришича, 18 октябрдан 29 октябргача Хитойнинг Ухан шаҳрида ўтадиган VII Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларда 136 давлатдан келган бир неча минг ҳарбий спортнинг 27 тури бўйича мусобақалашади.

Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларга тайёргарлик масаласи халқаро ҳарбий спорт кенгашининг Вьетнамда ўтган йиғилишида муҳокама қилинган.

Ўзбекистон сўнгги марта 2007 йилда Ҳиндистонда ўтган IV Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларда иштирок этган ва 5 олтин, 2 кумуш, 5 бронза медаль билан Россия, Хитой, Германия, Италия, Украина, Кениядан кейинги 7 ўринни эгаллаган эди.

2015 йилда Жанубий Кореяда ўтган VI Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларда эса 117 давлатдан келган 7 минг ҳарбий 24 спорт тури бўйича беллашган. Ўзбекистон бу мусобақаларда иштирок этмаган.

XS
SM
MD
LG