Ссылки доступа

Хитой тарихчилари эрамиздан аввалги Х аср солномаларида қирғизлар хақида эсланганини топишди


Хитой олимлари эрамиздан аввалги 1050 йилдан 980 йилларга қадар яшаб ўтган Хитой ҳукмдори ва ўз солномаларида қирғизлар ҳақида ёзиб қолдирганига оид материалларни топишди.

Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот котиби президент ҳузуридаги «Мурас» жамоатчилик жамғармаси раиси Қияс Молдоқасимовнинг сўзларига таянган ҳолда хабар берди.

Молдоқасимовга топилма ҳақида Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Тарих тадқиқот институтининг директор ўринбосари Тянь Бо ва мазкур институтнинг Евроосиё тадқиқотлари маркази директори, профессор Ли Цзиньсю маълум қилган.

Профессор Ли Цзиньсюнинг таъкидлашича, таниқли хитой тарихчиси Ю Тайшан ўзининг яқинда эълон қилинган тадқиқотларида эрамиздан аввалги Х асрларга оид материалларда «қирғиз» атамаси мавжудлигини кашф қилган.

Қияс Молдоқасимовнинг таъкидлашича, бунга қадар қирғизлар ҳақида эрамиздан аввалги 201 йилларда тарихчи Сим Цяннинг «Ши цзи» асаридаилк бор тилга олинган эди, эндиликда маълум бўлишича Хитой солномаларда қирғизлар тарихи ундан 8 аср муқаддам тилга олингани маълум бўлди. «Бу яхши янгилик ва қирғизлар тарихи учун қувонарли ҳодисадир», - дейдиҚияс Молдоқасимов.

Бундан ташқари унинг таъкидлашича, солномалар тадқиқоти натижаларига кўра хитой олимлари томонидан Манчжу даврига оид 2800 саҳифадан иборат ҳужжат топилган ва бу ҳужжатлар завонавий хитой тилига таржима қилингудек бўлса янги кашфиётлар имкониятлари пайдо бўлишини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG