Унинг ўғли Абдурашид Самиевнинг 1 май куни айтишича, отаси ўзининг Сўғд вилоят судига юборган кассация шикоятида, 9 апрел куни чиқарилган ҳукмни «адолатсиз» дея атаган ва ўзини айбсиз дея ҳисоблашини айтган.
Суд ҳукмида таъкидланишича, Самиевнинг айби ЖКнинг иккита моддаси – «экстремистик ҳамжамият ташкил қилиш» ва «жиноий гуруҳда иштирок этиш» бўйича исботланган. Маҳкум ўз шикоятида ҳукмни “ўта шафқатсиз” дея таъкидлайди. У шунингдек, ўзини битта модда – «қонунга зид равишда ўқ отар қурол сақлаш» бўйича айбдор санашини қайд қилиб ўтган. Самиев, ҳукумат томонидан амнистия бўйича берилган ваъдаларга ишониб ўз хоҳиши билан Тожикистонга қайтганини ва шунинг учун ҳам амнистияга умид қилишини ва озод қилинишига ишонишини ёзган.
Самиевнинг адвокати Гулрухсор Яҳёеванинг 1 май куни айтишича, ҳақиқатан ҳам суд ҳукми устидан кассация аризаси берилган. Аммо у бошқа тафсилотларни айтмади.
Наимжонинг отаси Абубакр Самиев ҳукм эълон қилинган куни ўғли ҳукм шафқатсиз эканлигини ва ҳукмга рози эмаслигини айтганини билдирган эди. Абубакр Самиевнинг айтишича, 2015 йилда милиция ходимлари Наимжоннинг Исфарадаги уйида тинтув ўтказган ва ҳовлидан ўқ топишган. У ўқ атайлаб ташлаб қўйилганига шубҳа қилмаслигини айтади.
Исфара суди 9 апрел куни Самиевни портловчи модда сақлаш ва экстремизмда айбдор деб топди ва уни 15 йил озодликдан маҳрум қилиш борасида ҳукм чиқарди. Ислом партияси фаоли устидан суд Хўжанддаги №2 СИЗОда ёпиқ режимда бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 56 ёшли Наимжон Самиев ўтган йилнинг 1 декабр куни Грозний (РФнинг Чеченистон республикаси)даги Назорат Ўтиш пунктларидан бирида ушланган эди. Унинг ушланиши сабаблари расман ошкор қилинмади. Шу йилнинг феврал ойида YouTube да Наимжон Самиевнинг баёноти акс этган видео пайдо бўлди, унда ўз хоҳиши билан Москвадан Душанбега қайтгани ва ватанга қайтишиши билан расмийларга таслим бўлгани таъкидланади.
Ислом уйғониш партияси Тожикистонда 2015 йилда мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода исён кўтарганидан сўнг тақиқланган. ТИУП бу ҳодисага алоқадорликда ва ҳукуматни куч билан эгаллаб олишга уринишда айбланди. Партиянинг юздан ортиқ тарафдорлари ушланди, ўнлаб аъзолари озодликдан маҳрум қилинди. Ҳозирча бирор бир ғарб мамлакати ТИУПни экстремистик ташкилот сифатида тан олмаган.