Бугун бу ер анча жонланиб қолди –милиция ходимлари хавфсизликни таъминламоқда, шифокорларнинг югур-югури кўпайди, у ёки бу иш билан турли вазирлик ва идораларнинг амалдарлари серқатнов бўлиб қолди. Бегоналарнинг бу ерга кириши тақиқланган, шу сабабли ҳуқуқ посбонлари туну кун навбатчиликни йўлга қўйишган.
Расмийлар Радио Озоди (“Озодлик” радиосининг тожик хизмати) журналистларига болалар билан шахсан учрашувларига руҳсат беришмади, улар буни болаларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш билан изоҳлашди. Уларнинг сўзларига қараганда, ёш ватандошлар учун санаторияда барча шароитлар яратилган.
Амалдорларнинг айтишларича, ҳукумат биринчи навбатда болаларнинг ҳаммасини тиббий кўрикдан ўтказиш борасида қайғурди, улар билан педагог ва психологлар иш олиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакиллари кўрикнинг биринчи кунида бирорта ҳам бола қандайдир жиддий касалликдан азият чекётгани аниқланмаганини айтишмоқда. Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосариШодихон Жамшед 1 май куни санаторийга етиб келди ва болаларнинг бу ерда биринчи кун бўлишларига яратилган шароитларга юксак баҳо берди.
“Барча болалар рентген-тадқиқотдан, ВИЧ, сил, гепатит вабезгак тестидан ўтишди. Бахтимизга болалардан бирортаси ҳам жиддий касалликдан азият чекмаяпти. Бизнинг мақсадимиз – маълум вақт давомида болаларни тўла кўрикдан ўтказиш ва ёшига қараб уларни тақсимлашдан иборат. Масалан, мактабгача ёшда бўлган болалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги васийлигида бўлади ва болалар уйига тақсимланади. Мактаб ёшида бўлган болаларни Таълим ва фан вазирлиги ўз қарамоғига олади ва уларни мактаб-интернатларга тақсимлайди”, - дейди суҳбатдош.
Шу кунларда болаларга ҳужжаттайёрлаш ва айрим маълумотлари тўлиқ бўлмаган болаларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Болалар, агар расмий ҳужжатлар тақдим қилингудек бўлса ва мурожаат қилинса, қариндошларининг тарбиясига ҳам берилиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Саида Умарзоданинг айтишича,болалар оналаридан ажралганларидан кейин ўзларини ёлғиз ҳис қилмасликлари учун ҳозирги кунда ўз акалари ва опалари билан бир хонада яшамоқда. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг айтишича, уларни овқатлантириш пухта ўйланган ва болалар учун таомнома диетолог томонидан тузилади. «Болалар учун овқатлар ёшига қараб алоҳида тайёрланмоқда: бир ёшгача, уч ёшгача, 4 дан 18 ёшгача. Бир кунда болалар олти марта овқатланади», - дейди вазир ўринбосари.
Бағдоддан учган Ироқнинг Fly Erbil авиакоманиясига тегишли самолёт 30 апрел куни ярим тунда Душанбе аэропортига келиб қўнди. Самолётбортида84 нафар тожикистонлик бола ва ўсмир бор эди.Улардан айримлари бир неча йил муқаддам ота-оналари билан Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар худудларига йўл олган эди, айримлари эса мана шу мамлакатда дунёга келишди. Уларнинг ота-оналарининг тақдири мураккаб бўлди — “Ислом давлати” сафига кирган оталари ё ўлдирилди, ё бедарак кетди, оналари эса Боғдод қамоқхонасида ушлаб турилибди. Расмий маълумотларга қараганда, айни дамда Ироқ қамоқхоналарида Тожикистон фуқороси бўлган 43 нафар аёл жазо муддатини ўтамоқда.
Олиб келинган84 нафар боланинг ҳаммаси аэропортдан тўғри Варзоб дарасидаги «Харангон» санаториясига олиб кетилди.