Кўчар ва унинг қизини “гўë террорчини ушлагандек” олиб кетган бу гуруҳ 70 яшар меҳмонни тўрт соат сўроқ-жавоб қилганидан сўнг¸ ярим тунда қўйиб юборган.
9 майгача Ўзбекистонни айланишни ният қилган Кўчар¸ ДХХ ходимлари томонидан¸ “бирор тадбирда қатнашса¸ 24 соат ичида депортация қилинишидан” огоҳлантирилган.
28 апрель куни Тошкентдаги “Result” марказида Чиғатой Кўчар билан суҳбатга тўпланган бир гуруҳ ëш ўзбек зиëлилари¸ Кўчар бу тадбир арафасида олиб кетилгани боис¸ у билан кўришмай тарқалишга мажбур бўлди.
Тадбир ташкилотчиси¸ тарихчи олим Анвар Назир¸ муҳожиратдаги Туркистон ҳукуматининг президенти бўлган Вали Қаюмхон архиви ўзига мерос қолган Чиғатой Кўчар 28 апрель кунги тадбирда ¸ асосан¸ шу архив материаллари ҳақида гапирмоқчи бўлганини айтади.
- Чиғатой Кўчар Туркистон тарихига оид ноëб материаллар бор бу архивни ўзбекистонлик тарихчилар фойдаланишига рухсат бериш¸ ҳатто уни Ўзбекистонга совға қилиш ҳақида гаплашмоқчи эди. Унинг Туркистон тарихига оид китоби туркчада чиқди ва суҳбатда уни Ўзбекистонда чиқариш ҳақида¸ умуман шу китоб ҳақида гаплашмоқчи эди. Ҳеч қандай сиëсий муҳокама йўқ эди¸ тарих¸ яқин тарихимиз ҳақида фикр алмашмоқчи эдик. Лекин домлани бу учрашув арафасида овқатланиб турган ресторанидан “паспортингизда муаммо бор экан” деган баҳона билан олиб кетишди¸ дейди Анвар Назир.
“Чиғатой Кўчар ва унинг олима қизи Ëрқиной хонимни террорчи каби машинага солиб олиб кетган гуруҳ”¸ бунга бевосита гувоҳ бўлган Анвар Назирга кўра¸ бирор ҳужжат ëки Туркиядан келган кекса олимни нега айнан кечқурун¸ фавқулодда тезлик билан суҳбатга чақиртирилишини изоҳловчи рухсатнома кўрсатмаган.
- Келганлардан биттаси¸ биз Тошкент вилояти ДХХсиданмиз¸ депти. Чилонзордаги тадбирни бузишга вилоят ДХХсининг қандай алоқаси бор¸ деган гапга¸ “шаҳарники келса¸ ëмон қилади”¸ деб жавоб беришган¸ дейди Анвар Назир.
Бу суҳбатдошга кўра¸ ДХХ 28 апрель кунги тарих ҳақидаги тадбирни бузиш билан қаноатланмасдан¸ Чиғатой Кўчар ва қизининг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан режалаштирилган бошқа тадбирларда қатнашишини ҳам тақиқлаган.
- Агар бирор тадбирда қатнашсангиз¸ 24 соат ичида депоратция қиламиз¸ деб қўрқитишган кекса одамни. Домла шундан бери уйидан чиқмай ўтирипти¸ дейди Анвар Назир.
ДХХдан Чиғатой Кўчар ва қизининг нима сабабдан бундай назоратга олинганига оид маълумот олиш имконини бўлмади.