Ссылки доступа

Нур-Султонда ётоқхонада чиққан ёнғин туфайли 350дан ортиқ киши эвакуация қилинди


2 май, пайшанба куни, соат эрталабки 10 дан 30 дақиқа ўтганда «101» пультига Бойқўнғир туманидаги Досмуҳаммадули кўчасида жойлашган ётоқхонада ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар беради Фавқулотда вазиятлар бўйича пойтахт департаменти.

«32 киши, жумладан 28 бола қутқарилди. 350 киши ўзлари ётоқхонани тарк этди», — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, ёнғин ётоқхонанинг иккинчи қаватидаги хонадонлардан бирида келиб чиқан. Аланга ўчирилди, унинг сабаблари ўрганилмоқда. Хабарларга кўра, жабрдийдаларга зудлик билан тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди.

Кадрларда бинонинг ёнаётган деразалари ва тутун билан қопланган фасад, шунингдек бир қават юқоридаги ойналар акс этган. Маҳаллий ахборот агентликлари пойтахт ҳокимиятига таянган ҳолда ёнғин жойига етиб келган аким (ҳоким) Бахит Султанов “имкон қадар аҳолига ёрдам бериш” ва “уйни ўрганиш мақсадида” комиссия юбориш бўйича кўрсатма берганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG