Ссылки доступа

Душанбе-Чанақ автомобил йўлидаги носозлик бартараф этилди, ҳаракат тикланди


Мамлакат шимолини пойтахт билан боғловчи Душанбе-Хўжанд-Чанақ автомобил йўлининг маълум қисми 2 май куни эрталаб кўчки оқибатида қулаб тушган эди. Айни дамда машиналар ҳаракати бир томонлама тартибда тикланди.

Йўлга хизмат кўрсатувчи IRS компаниясининг матбуот котиби Далер Абдуллонинг айтишича, ҳодиса 2 май куни эрталабки 6 да йўлнинг 119- километрида юз берди. “Кўчки туфайли 100 метр йўл тўсиғи қулаб тушди”, -дея қўшимча қилади Абдулло.

IRS матбуот котибининг айтишича, инсоний қурбонлар бўлмади, аммо қурувчилар зарар кўрган йўл участкасини тузатишлари керак бўлади.

Айни дамда бир томонлама тартибда ҳаракатлар тикланди, аммо кўчки хавфи сақланиб қолмоқда, дея хабар беради ҳодиса жойидан Радио Озоди журналистлари.

XS
SM
MD
LG