Ссылки доступа

"Туркман хаво йўллари" Европага парвозларни қайта тикламоқда


Международный аэропорт, Ашхабад
Международный аэропорт, Ашхабад

Туркманистон Миллий "Туркман хаво йўллари" авиакомпанияси Ашхобод-Франкфурт, Ашхобод-Лондон ва Ашхобад-Бирмингем йўналиши бўйича парвозларни қайта тиклади. Бу парвозлар ҳақидаги маълумотлар авиакомпаниянинг парвозлар жадвалидаги расмий сайтида эълон қилинган.

Жадвалга кўра парвозлар 1 июндан бошланади.

4 феврал куниЕвропа авиация хавфсизлик агентлиги(EASA) Европа Иттифоқи мамлакатлари ва бу мамлакатлар ҳудудларидан «Туркменховаёллари» миллий авиакомпаниясининг самолётлари парвозларини тақиқлади. Бу ҳақда Буюк Британия ТИВ сайтида эълон қилинди.

Туркманистон юк ташувчисининг парвозларнинг тўхтатилиш сабаблари ойдинлаштирмаган. Хабарларга кўра, туркман томони халқаро хавфсизлик стандартларига риоя этишни тасдиқлаши керак.

Феврал ойи ўрталарида Туркманистон миллий «Туркменховаёллари» авиакомпанияси камчиликларни ҳаво хавфсизлиги халқаро стандартлари асосида бартараф этилишида ёрдам сўраб «Lufthansa Consulting» компаниясига мурожаат қилди.

Феврал ойида парвозлар тўхтатилиши муносабати билан «Туркменские авиалинии»нинг Амритсардан Бирмингем ва Хитроуга, шунингдек Деҳлидан Хитроуга Ашхобод орқали парвозлари бекор қилинди. Independent нашрининг хабар қилишича, шу муносабат билан Ҳиндистонда бўлган ва Туркман ҳаво йўллари авиакомпаниясига чипта олган 5000гача киши зарар кўриши мумкин.

XS
SM
MD
LG