Ссылки доступа

Тожикистон ОИС: "Камароб" корхонаси тугатилди, унинг акциялари давлатга берилди


Тожикистон Олий иқтисодий судининг қарорига биноан Раштдаги “Камароб” корхонаси тарқатиб юборилди. Унинг базасида янги “Ангишти Камароб” давлат корхонаси ташкил этилади.

Баҳс иштирокчилари сифатида Тожикистон инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси ва 1994 йилдан бери “Назарайлок” кўмир конида фаолият юритиб келаётган “Камароб” АЖ кўрилмоқда. Эътирозлар Раштдаги машҳур “Назарайлок” конининг ғарбий “Кафтархона” участкаси атрофида бўлмоқда. Прогнозларга кўра, бу ерда кўмир заҳираси 400 млн. тоннани ташкил қилади.

Тожикистон инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси даъво аризасига бинан Тожикистон Олий иқтисодий суди қарорига кўра, Раштдаги “Камароб” кўмир корхонаси тугатилди. 2 май куни чиқарилган суд қарорига кўра, унинг базасида янги “Ангишти Камароб” корхонаси ташкил этилади.

Тугатилган «Камароб» кўмир корхонасининг раҳбарияти Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси ташаббусини “буюртма” деб атамоқда. Тугатилган “Камароб” корхонасининг директори Мурод Хушвақтов, суд ҳукмига рози эмаслигини ва юқори суд инстанцияларига шикоят қилишини айтди.

«Қандай қилиб бизнинг моддий -техник базамизда янги корхона ташкил этилиши мумкин? Биз шунинг учун 25 йил ишлаган эдикми? Бизнинг камчиликларимиз нимадан иборат эди? Ўз вақтида солиқларни тўладик, мактаб ва йўллар қурилишига маблағ киритдик, туманни ободонлаштириш тадбирларида иштирок этдик, корхона томонидан мамлакат учун керак бўлган кўмир етказиб берилди», - дейди Хушвақтов. Унинг сўзларига қараганда, эндиликда корхонанинг 100 дан ортиқ ходими ишсиз қолади.

Мамлакат Саноат ва янги технологиялар вазирлиги «Камароб» АЖнинг кўмир қазиб олиш борасидаги лицензияси узайтирилишини ва ишлар давом эттирилишини ҳоҳламақда.

Бироқ ОИС маълумотларига қараганда, “Камароб” Акциядорлик жамиятини тугатиш ва унинг базасида янги «Ангишти Камароб» корхонасини ташкил этиш масаласида Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси ишончли далилларни келтирган.

XS
SM
MD
LG