Ссылки доступа

Латвияда Тожикистоннинг 19 нафар фуқароси меҳнат қуллигидан озод қилинди


Латвия расмийларининг таъкидлашича, Тожикистоннинг 19 нафар фуқароси қулликдан озод қилинди. Улардан уч нафари ватанига қайтди, қолган 16 нафари давлатга тегишли қабул-тақсимловчи муассасада турибди.

Латвиянинг LNT телеканали хабарига қараганда, меҳнат инспекциясига Тожикистон фуқаролари мурожаат қилиб улар тўрт ойдан бери Латвиядаги қурилиш компанияларидан бирида ишлаётганликларини ва меҳнатларига арзимаган пул олаётганликларини, бу пуллар ҳатто овқатга ҳам етмаётганиниайтиб шикоят қилишган. Меҳнат мигрантларининг таъкидлашича, улар ёмон шароитларда ушлаб турилибдилар ва оч-қолишмоқда экан.

Меҳнат бўйича Давлат инспекцияси вакили Байба Пушукалненинг айтишича, меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароити илк текширувлардан сўнг улар Ички ишлар вазирлиги томонидан текширилган. Текширувчилар Тожикистон фуқаролари меҳнат қуллигига тушиб қолганини аниқлашди. Ишдан бўйин товлаб, ватанларига кетиб қолмасликларининг олдини олиш мақсадида муҳожирларнинг паспортлари иш берувчилар томонидан олиб қўйилган.

"Уларни ноқулай аҳволга солиб қўйишган ва ўзга бир мамлакатда оч-наҳор сақлашган", - дея таъкидлайди ИИВнинг одам савдосига қарши кураш координатори Ласма Стабиня. Унинг айтишича, бу Латвия ҳудудларида муҳожирларнинг меҳнат қуллиги билан боғлиқ биринчи ҳодисадир.

"Уч нафар мигрант истиқомат қиладиган хонада атиги саккизта картошка ва иккита пиёз бор эди. Холодильник умуман бўш эди ва иш берувчи муҳожирлар оч қолиши учун уларга етарлича пул бермаган. Айрим мигрантлар касал бўлиб қолган, бу касалликнинг сабаби очлик бўлиши мумкин. Бу одамларнинг қулликка тушиб қолганини кўрсатучи барча аломатлар бор", - дея таъкидлайди "Убежище и защита" (“Бошпана ва ҳимоя”) ноҳукумат ташкилотининг раҳбари Сандра Залтсмане. Айни дамда ташкилот муҳожирларни ўз бошпанасига жойлаштирди ва уларга молиявий ва юридик ёрдам кўрсатмоқда.

LNT телеканали лавҳасида Латвия ИИВ вакили, етарлишча меҳнат шароитлари яратиб бермаган иш берувчилар жавобгарликка тортилиши мақсадида айни дамда мамлакатда рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларининг шароитлари текширилаётганини маълум қилди. Таъкидланишича, меҳнат мигрантларининг кўпчилиги Украина ва Тожикистондан келган.

XS
SM
MD
LG