Ссылки доступа

Нью-Йоркда автомашина уриб юборган ўзбекистонлик уч ёшли болакай вафот этди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 4 май куни Нью-Йоркнинг Бруклин туманида фургон уриб юборган уч ёшли ўзбекистонлик бола вафот этганини маълум қилди.

Расмий хабарда айтилишича, воқеа 2 май куни юз берган. Бола АҚШда грин-карта олган ота-онаси билан бирга яшаётган эди.

Ҳодисадан сўнг бола хушсиз ҳолда касалхонага олиб келинган, бироқ аҳволи оғир бўлгани ортидан вафот этган.

Daily News нашрининг қайд этишича, ҳалок бўлган бола хотирасига маҳаллий аҳоли ҳодиса жойига гуллар келтирмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти боланинг отаонаси ва яқинларига таъзия билдирди.

XS
SM
MD
LG