Ссылки доступа

Қирғизистон мактабларида норасмий сўнгги қўнғироқлар тақиқланди


Қирғизистон таълим ва фан вазири Гулмира Қудайбердиева томонидан имзоланган буйруққа кўра, Қирғизистон мактабларида директор ва ўқитувчиларнинг сўнгги қўнғироқлар ўтказиш учун пул маблағларини йиғишлари ва совғалар олишлари тақиқланди.

Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, битирувчилар иштирокида кўнгил очар муассасаларда тадбирлар ўтказилиши ҳам тақиқланди.

Шаҳар ва туман таълим бошқармалари бошлиқларига ўша куни маъсул ходимларнинг куну тун навбатчилигини ташкил қилиш, битирувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи мушаклар, ёнғин хавфини келтириб чиқарадиган ва бошқа жиҳозлардан фойдаланишларини тақиқлаш топширилди.

Мазкур буйруқни бажармаганларга нисбатан интизомий чора кўрилади, умумтаълим муассасаларининг раҳбалари эгаллаб турган лавозимларидан бўшатишлари мумкин, дейилади вазирлик матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда.

Қирғизистоннинг барча мактабларида сўнги қўнғироқ 25 май куни соат 9.00да бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG