Ссылки доступа

Киевда отишма вақтида «Настоящее Время» мухбири жароҳат олди


“Настоящее Время” нинг Киевдаги мухбири Владимир Рунец 5 май куни кечқурун ўқ отар қуролдан жароҳат олди. Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар фахрийси мухбирнинг оёғига қарата ўқ узди – журналист шифохонага олиб борилди ва операция қилинди.

Ҳозир унинг соғлиғи ҳавф остида эмас, аммо яна икки марта операция қилиниши керак.

Унга қарата –журналистнинг яқин таниши, Украина армиясининг кўнгиллиси бўлмиш 45 ёшли Владимир Регеша ўқ узди. Рунецнинг сўзларига қараганда, эркак бир қизга катта миқдорда қарз бўлган ва мунтазам равишда қизга пўписа қилиб келган. 5 май куни у журналист, қиз ва яна бир нечта таниши ўтирган пивохонага келган.

"Шу вақт собиқ қўнғироқ қилиб қиз қаердалигини сўраган ва ҳозир пулларни олиб боришини айтди. У пул ўрнига қурол олиб келди, тўппончадан ҳавога қарата ўқ отиб, ўлдириш билан таҳдид солди. Тўппонча отилмай қолди, шундан сўнг у юкхонадан милтиқ олдида қаҳвахонадаги меҳмонларга қарата ўқ ота бошлади", – дейди Рунец.

Рунец эркакка мурожжат қилиб қуролни четга суриб қўйишга ишонтиришга уринди, бироқ оёғидан жароҳатланди. Отишмадан сўнг Регеш автомобилга ўтириб қочиб қолди, кейинроқ унинг ўзи полицияга таслим бўлди. Obozrevatel нашрининг маълум қилишича, эркакнинг автомобиль рақамининг белгиси қора рангда бўлиб бу каби рақамлар Украинада ҳарбийларга берилади. «Настоящее Время» маълумотларига қараганда, у мамлакат шарқидаги ҳарбий ҳаракатлар ветеранидир.

ИИВ маълумотларига қараганда, эркакка нисбатан “ўқ отар қуролдан фойдалаган ҳолда безорилик қилиш” моддаси бўйича жиноий иш очилган. Бу каби жиноят учун унга уч йилдан етти йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Киев миллий полицияси Бош бошқармаси вакилининг сўзларига қараганда, ҳодиса жойида бир нечта тезкор-тергов гуруҳи ва эксперт-криминалистлар фаолият юритмоқда. Ҳодиса жойидан полиция автомат қурол ва бир нечта ўқларни топди.

Владимир Рунец – таниқли украин журналисти ва ҳарбий мухбир, бир неча бор Донбассдаги можаролар ҳудудларида бўлган. "Настоящее Время" телеканалида 2017 йилдан бери штатдаги мухбир лавозимида ишлаб келади.

XS
SM
MD
LG