Ссылки доступа

19 йил етим-болаларга ёрдам берган америкалик аёл Қозоғистондан депортация қилиниши мумкин (видео)


Америкалик аёл Виктория Шарбоне салкам 20 йилдан бери Қозоғистонда истиқомат қилади. У Тараз шаҳрида ёлғиз она ва етим болалар учун хайрия жамғармасига асос солган. Эндиликда унинг мамлакатдан депортация қилиш хавфи пайдо бўлди: яшаш учун берган аризасида у нотўғри таржима туфайли хатога йўл қўйди.

Суд уни айбдор деб топди ва яқин беш йил мобайнида мамлакатга қайтиб келмасалик шарти билан беш кун ичида Қозоғистонни тарк этиш борасида қарор қабул қилди.

Виктория Шарбоне (Victoria Charbonneau) аввал бошданоқ Қозоғистонни айланиб чиқа бошлади. Американинг Interlink Resources хайрия ташкилотининг таклифи билан ижтимоий ходим сифатида ҳамкасби Элизабет Тарнок билан биргаликда мамлакатга келишдива болалар уйларида ёзги лагерларни уюштиришди.

"Америкада 10 йил мобайнида мен тарбияси оғир бўлган болалар учун ташкил қилинган колония директори бўлиб ишладим. Бу энг йирик реабилитация ташкилотидир. 300 нафар болага бир йилга $13 млн. бюджет ажратиларди. Бу мен учун яхши иш ва ўзимни ривожлантириш учун яхши имконият деб ўйлардим, аммо бу ерга келганимдан кейин бу ердаги болалар эҳтиёжманд эканлигини тушундим", – дейдиВиктория 365info.kz.нашрига берган интервьюсида.

2010 йилда Виктория ва Элизабет Қозоғистонга келишга қарор қилдилар ва Таразда етим болалар, ногирон болалар ва ёлғиз оналар учун "Қамқор Жүрек" ("Ғамхўр юрак ") инқироз марказини ташкил қилдилар. Айни дамда жамғарма қошида 36 тарбияланувчи истиқомат қилади.

2018 йилда Виктория Шарбоне яна бир бор Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома олди. У декабр ойида Жамбил вилоят полиция департаменти ҳузуридаги миграция хизмати бошқармасига Олмаота шаҳридан Тараз шаҳрига қайта рўйхатдан ўтиши учун мурожаат қилди. Ариза беришдаги ҳужжатлар рус тилида эди – ҳужжатларни тўлдиришда Виктория хатога йўл қўйди. "Доимий яшаш учун Сиз аввал ҳужжат топширганмисиз” деган саволни у “Сиз аввал Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома олганмисиз” дея тушунган ва “йўқ” деб жавоб қайтарган. Аслида у аввал ҳақиқатан ҳам доимий яшаш учун ҳужжат топширган ва2014 йилда унга рад жавоби берилган эди.

Орадан бир неча ой ўтиб миграция хизмати ходимлари хатони топишди ва уни судга беришди. Виктория Шарбоне 495-модданинг 2-қисми ("Хорижлик ёки фуқаролиги йўқ шахслар томонидан Қозоғистон давлат идораларига била туриб ёлғон маълумот бериш") бўйича айбдор деб топилди. Адвокат Жангелди Сулейманов суд уни чиқариб юбориш ҳуқуқига эга эмаслигига эътибор қаратди, чунки қонун бузилишидан кейин анча вақт ўтиб кетган эди.

Шунга қарамай суд қарорига биноан Виктория яқин беш йил мобайнида мамлакатга қайтиб келмасалик шарти билан беш кун ичида Қозоғистонни тарк этиш керак.

Жамғарима котибаси Асел Абуова "Vласть" нашрига маълум қилишича, суд қарори устидан апелляция берилди ва суд қарорини кечиктириш борасида баёнот тайёрланмоқда.

XS
SM
MD
LG