Ссылки доступа

“Хусусий киракашларга кураш”дан сўнг Ашхободдаги жарима майдонлари тўлиб кетди


Ашхободдаги жарима майдонлари тўлиб кетди, хусусий киракашлардан олинаётган жарималар 600-700 манат ($172-200)га етди. Бу ҳақда Азатлиқ (“Озодлик”нинг туркман хизмати) мухбирлари маълум қилди.

Уларнинг сўзларига қараганда, Туркманистон пойтахтида яқинда хусусий киракашлар тақиқланиши муносабати билан бирданига хусусий киракашлар камайиб кетганига қарамай, хусусий автотранспортларни ушлаш кўпайди.

"Ашхабодда хусусий таксилар учун овлар абсурдга айланди. Кўплаб хусусий киракашлар фаолиятини тўҳтатди ва камдан кам ҳолатлардагина киракашлик қилишмоқда. Аммо ДАН ходимлари йўловчилари бўлган ҳар бир машинани тўхтатмоқда. Агар йўловчи сенинг қариндошинг эканлигини исботлай олмасанг, машинани жарима майдончасига олиб кетишади", - дейди Ашхабоддаги Азатлық мухбири.

Ашхабоддаги автомобил эгаларининг сўзларига қараганда, ушланган кўплаб автомобиллар оддий шаҳарликларга тегишлидир, улар шахсий транспортларида ўзларининг ишлари учун фойдаланашади. "Кимдир акасини олиб кетаётган бўлади, кимдир қўшнисини бозордан олган бўлади", - дейди ушлаган автомобиллар эгаларининг сўзларига таянган ҳолда Азатлық мухбири.

Ашхабоддаги жарима майдонлари ушланган автомобиллар билан тўлиб кетган, шу билан бирга жарима тўлаб автомобилни жарима майдончасига олиб боришдан қутилиб қолиш мумкин. Жарималар бирданига ошиб кетгани айтилмоқда. Шу билан бирга жарима тўлангани ҳақида ҳайдовчиларга полиция квитанция бермайди, тақиқлов сабаблари ҳам тушунтирилмайди.

Туркманистон пойтахтида хусусий таксилар “ови” апрел ойи бошларида президентнинг ИИВ раҳбарига берган хайфсанидан сўнг бошланди. Манбаларга таянган давлат медиасининг маълум қилишича, вазир хусусий шахслар томонидан ноқонуний йўловчилар ташишга барҳам бера олмаган.

«Бу каби фаолият билан шуғулланиш хуқуқига эга бўлмаган ҳолда улар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузмоқда, бу - йўл транспорт ҳодисаларига ва авария ҳолатларига сабаб бўлмоқда», - деди президент Гурбангули Бердимухамедов, унинг сўзларидан давлатга тегишли ТДХ ахбротагентлиги ихтибос келтиради.

XS
SM
MD
LG