Ссылки доступа

Тоқаев: ҳукумат моддий ёрдам муҳтожларга «тўла етказилгани» хақида ҳисобот берди


Шу йилнинг март ойида биринчи президент Нурсултон Назарбоев ваколатларини топширганидан сўнг Қозоғистон президенти бўлган Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, муҳтожларга «манзилли ижтимоий ёрдам бериш борасидаги» топшириқ бажарилгани тўғрисида «ҳукумат ҳисобот берди».

Бу ҳақда Тоқаев Twitter'да ёзди.

6 май куни Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Бердибек Сапарбаев баёнот бериб йил давомида манзилли ижтимоий ёрдам (МИЁ) тўловлари учун 130 миллиард тенге (340 млн доллардан кўпроқ) ажратилганини маълум қилди. Вазирнинг қўшимча қилишича, айни дамда ижтимоий ёрдамлар 160 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга кўрсатилган, уни 860 минг киши олган. Бу рақам шу йилнинг март ойида Нурсултон Назарбоевнинг манзилли ёрдам “830 мингдан ортиқ кишини қамраб олиши” борасида берган ваъдасидан анча кўпдир. Пойтахтда ўз партияси съездида чиқиш қилган Назарбоев ўшанда МИЁни ўртача яшаш даражаснинг 70 фоизигача ошириш ва кам таъминланган кўп болали оилаларга ҳар бир бола учун камида 21 минг тенгедан ажратиш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.

Назарбоевнинг кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги баёноти кўп болали оналарнинг нафақа, имтиёзларни қайта кўриб чиқиш ва уй-жой муаммосини ҳал қилишни сўраб ўтказаётган оммавий норозилик намойишлари фонида янгради. Мамлкатда кўп болали оналарнинг чиқишлари февраль ойида пойтахтда юз берган ёнғиндан сўнг бошланиб кетди, маълумки ёнғин оқибатида ота-оналари фожеа вақтида тунги навбатчиликда бўлган бир оиланинг беш нафар қизчалари ҳалок бўлди.

Апрел ойида МИЁ сўраб мурожаат қилган оилалар амалдорлар жойларда ортиқча ҳужжатлар талаб қилишаётгани боис, узундан узун навбатларда туришаётганидан шикоят қилган эди — аслида хукумат нафақа олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат лозимлигнини маълум қилган эди. Шунингдек, хокимликлар ҳузуридаги комиссия шахсий хўжалик, томорқа ва ҳатто мебелдан келадиган даромадларни ҳам талаб қилаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG