Ссылки доступа

Тожикистонда доривор ўсимлик йиғувчилар «Фароз» компанияси идорасида норозилик ўтказгани учун жазоланди


Душанбе шаҳар суди пойтахтдаги Сино туман судининг қарорини ўзгартирмади. Туман суди пойтахтда шу йилнинг 29 апрел куни «Фароз» компаниясининг бош идорасида норозилик намойиши ўтказган бир гуруҳ иштирокчиларни маъмурий ҳибсга олиш борасида қарор чиқарган эди.

Улар милиция ходимларининг қонуний талабларига бўйсинмасликда айбланди.

Маълум бўлишича, 29 апрел куни кечқурун норозилик акцияси иштирокчиларидан бири Алихон Боронов 15 кунга, беш нафари эса 10 кунга ҳибсга олинган.

Ушланганлардан бирининг ўз номини ошкор қилишни истамаган қариндошларидан бири барча ҳибсга олинганларнинг қариндошлари суд қароридан рози эмаслигини билдирди. «Нима учундир бизга туман суди қарори устидан апелляция беришимиз учун атиги бир кун беришди. Душанбе судида апелляция бериш муддати ўтиб кетгани, шу сабабли туман суди қарори ўзгартиришсиз қолдирилганиниайтишди», -дейди суҳбатдош.

29 апрел куни ўнлаб ферула (халқ тилида “сассир”) шираси йиғувчилар «Фароз» компаниясининг Душанбедаги бош идораси олдида тўпландилар ва аввал эришилган шартномалар қайта кўриб чиқилишини талаб қидилар. Ўсимлик шираси йиғувчилардан бирининг айтишича, «Фароз» компанияси уларга ферула ширасининг бир килограмми учун 10 доллар берилишини таклиф қилган, аслида авваллари 60 доллардан сотиб олишарди. Суҳбатдошнинг айтишича, сотиб олувчилар акс ҳолда анча арзон нархда берадиган афғонлар билан ҳамкорлик қилишларини айтиб пўписа қилишган.

Акция протеста у офиса компании "Фароз"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:33 0:00

“Фароз” компанияси директори ўринбосари Исматулло Зиёевнинг айтишича, ферула шираси тўпловчиларининг катта гуруҳи телевидение орқали вакансия ҳақидаги эълонни эшитишган ва ўзларининг норозиликларни билдирмоқчи бўлган. «Уларнинг ҳар бир килограмм учун 10 доллардан белгилашимиз борасидаги иддоалари асосга эга эмас. Балки бу каби миш-мишларни биз билан шартнома тузиб, кейинроқ ўсимлик ширасийиғувчиларни жалб қиладиган воситачилар чиқараётган бўлиши мумкин. Биз режа ва йиғувчилар учун маош ўрнатилишини эълон қилдик. Маош 5 килограммдан 10 килограммгача тўплаганларга берилади. Кимда ким режадагидан кўпроқ тўпласа, у ҳолда мукофот пули берилади. Шуни айтишим керакки, маош бозорнинг тебраниб турувчи нархларига ҳам боғлиқдир», -дейди Исматулло Зиёев.

Унинг сўзларига қараганда, компания ферула тўплаш учун лицензияга эга. Бу ўсимлик асосан Данғара, Ҳиссор ваШахринавда йиғилади. Бу мақсадлар учун маҳаллий аҳоли вакилларидан 1 мингга яқин киши ва 60 нафар афғонистонлик жалб қилинган. Исматулло Зиёевнинг айтишича, бу ишга Афғонистон фуқороларини кўпроқ жалб қилиш ниятида эмаслар. Ўз навбатида маҳаллий ишчиларнинг айтишларича, ширани йиғиш кўпроқ афғонлар қўлига топширилган.

Ферула доривор ўсимлик ҳисобланади. Тожикистонда ҳалқ табобатида у сил, жинсий аъзолардаги касалликларни даволашда ишлатилади, шунингдек диабетга қарши маҳсулот сифатида қўлланилади.

«Фароз» Тожикистонда турли соҳаларда фаолият юритувчиэнг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Коррупция ва уюшган жиноятларни суриштириш бўйича Марказ (OCCRP) журналистлари 2018 йил июнида эълон қилган материалда Тожикистон президентининг куёви Шамсулло Соҳибовга тегишли деб айтиладиган «Фароз» компанияси тожик бозорида монополист экани ва иқтисоднинг барча тармоқларидаги даромадларни ўз қўлида тўплагани айтилади.

XS
SM
MD
LG