Ссылки доступа

Туркманистон-Ўзбекистон: чегаралар демаркацияси яна кун тартибида


Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукумат амалдорлари яна икки мамлакат давлат чегараларининг делимитация ва демаркация масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви 29 апрелдан 5 майга қадар Ўзбекистонинг Урганч шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВнинг хабар қилишича, музокаралар чоғида давлатлараро чегарада амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, ер баланси дастлабки ҳисоб-китоблари сарҳисоб қилинди ҳамда давлат чегарасининг айрим участкаларидан демаркация чизиғини ўтказиш лойиҳаси тайёрланди.

Туркманистон-Ўзбекистон давлат чегараларини делимитация демаркация масалалари бўйича музокаралар жараёни 2017 йил мартида қайта тикланди, шундан бери икки мамлакат вакилари ўртасида қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги чегаралар узунлиги 1621 километрни ташкил қилади ва Туркманистоннинг Дашоғуз ва Лебап вилоятлари орқали ўтади.

7 май куни минтақадаги Азатлиқ мухбирининг хабар қилишича, ҳар куни юзлаб одамлар давлат чегарасидан ўтиш умидида Дашоғуз вилоятидаги НЎПда навбатга туради. Чегарадан ўтиш жараёни ўртача беш соатни олади. Туркманистон ҳукумати бир неча бор қўшни давлатлар билан чегараларни бир томонлама ёпиб қўйган.

XS
SM
MD
LG