Ссылки доступа

Тошкент ҳокимияти бу йил ҳам "Ўлмас полк"ка рухсат бермаганини иддао қилди


Тошкент шаҳар ҳокимлиги 9 май куни пойтахтда «Ўлмас полк» тадбири ўтказилиши тўғрисидаги хабарларни рад қилди.

"Интернетда шаҳримизда 9 май куни «Биродарлик қабристони» мажмуасидан Мустақиллик майдонидаги мангу олов ёдгорлигига қадар пиёда юриш назарда тутилган «Ўлмас полк» тадбири тўғрисида асоссиз хабарлар эълон қилинди. Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки ташкилотчилар мазкур оммавий тадбирни ўтказишга рухсат олмаган, юриш маршрути тегишли идоралар билан келишилмаган”, - дейилади расмий хабарда.

Ўзбекистонда СССРни қайта тиклаш йўлидаги маданий-мафкуравий тадбир сифатида кўриладиган "Ўлмас полк" акцияси биринчи марта Тошкент шаҳрида 2017 йилнинг 9 майида ўтказилган эди.

Ўшанда ҳам, 208 йилда ҳам Тошкент шаҳар ҳокимияти "Ўлмас полк" тадбирини ўтказишга рухсат бермагани хабар қилинган.

Аммо 9 май куни Георгий лентаси ва СССР байроғини кўтариб чиққан Тошкентдаги бу тадбир иштирокчилари¸ "Биродарлик қабристони"га юриш қилган.

"Ўлмас полк"ка чиққанларнинг ҳаммаси ҳарбий оркестр ҳамроҳлигида "Смуглянка"ни куйлаб,”Ураааа!" деб ҳайқирдилар, деб хабар тарқатган эди ўшанда тадбир ташкилотчилари.

XS
SM
MD
LG