Ссылки доступа

Мирзиëев Ғалаба боғида “Матонат мадҳияси” ҳайкали ўрнатишни таклиф қилди


9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев тўпланганлар ва халқни Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 74 йиллиги билан табриклади.

Мирзиëев бу урушда 1 ярим миллиондан ортиқ ўзбекистонлик қатнашгани¸ уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолгани¸ 60 мингдан кўпроғининг ногирон бўлиб қайтганини тилга олди.

Мирзиëев ўз маърузасида Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия Зокирова Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан жудо бўлганига алоҳида тўхталди.

Турмуш ўртоғи ва беш ўғлидан ажраган Зокирова ва унинг бир умр бева ўтган келинларини президент “ ўзбек аёлларининг, ўзбек халқининг ҳақиқий жасорати ва матонати” намунаси сифати тақдим этди.

Мирзиëев Ғалаба боғи марказига Зулфия Зокирова ва унинг фронтдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинлари хотирасига атаб “Матонат мадҳияси” деб номланган “муҳташам ҳайкал” ўрнатишни таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG