Ссылки доступа

Қирғизистонда нефтбазада юз берган ёнғинда икки киши жароҳат олди (видео)


Жалолободдаги нефтбазада ёнғин давом этмоқда. Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, ёнғинга қарши 7та ўт ўчирувчилар гуруҳи курашмоқда. 350 литр кўпик ишлатилди, ўт ўчирувчилар яна қўшимча 500 литр кўпикдан фойдаланишни режалаштирмоқда.

«Азаттиқ»нинг минтақадаги мухбирининг ҳодиса жойидан хабар қилишича, ёнғин оқибатида камида икки киши жабрланди. 1995 йилда туғилган Сузоқ туманида яшовчи фуқаро баданининг 50% куйиши билан вилоят шифохонасига олиб борилди, у реанимацияга жойлаштирилди. Йигитнинг аҳволи ниҳоятда оғир. Иккинчи жабрдийда - ўт ўчирувчи бўлиб, унинг юзи куйди, у ҳам шифохонага ётқизилди.

Ҳодиса «Кок-Арт» мавзесидаги нефтни қайта ишловчи базасида юз берди. База яқинида турар-жой бинолари жойлашган. Шаҳарнинг бу қисми саноат тумани дейилади, бу ерда 8 та нефтбаза бор, дея таъкидлайди мухбир.

XS
SM
MD
LG