Ссылки доступа

Назарбоев Алишер Усмоновни орден билан тақдирлади


Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев россиялик тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмоновни "Достиқ" ордени билан мукофотлади, дея хабар беради Оқўрда сайти.

Матбуот хизматининг қисқача баёнотида таъкидланишича, биринчи даражали «Достиқ» ордени USM Holdings асосчисига, "Қозоғистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлашдаги салмоқли ҳиссаси учун” берилди.

Усмонов – Ўзбекистон ССРда туғилган. Forbes журнали бўйича мунтазам равишда Россиянинг энг бой одамлари рейтингининг юқори поғонасини эгаллаб келади. Бир неча йил давомида кетма-кет бу рейтингни бой бермади. Forbesнинг маълум қилишича, унинг бойлиги ўтган йили 12,6 миллиард долларни ташкил қилган.

2018 йилнинг январида унинг номи АҚШ молия вазирлигининг “Россия ҳукумати, жумладан Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган олигархлар” рўйхати бўлмиш “Кремль ҳисоботи” деб номланган ҳисоботида тилга олинди.

XS
SM
MD
LG