Ссылки доступа

Қирғизистон парламент депутати: Қимор ўйинларини орган ходимлари “назорат қилади”


Барча қиморхоналарнинг ортида орган одамлари туради. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиосининг мунозара эфирида Жўқорғу Кенеш депутати Алтинбек Сулайманов маълум қилди.

Унинг фикрича, тақиқларга қарамай фаолият юритадиган бу каби муассасалар ортида ўзлари томонидлан назорат қилинадиган катта кучлар туради.

Қирғизистонда 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб казино ва қимор автоматларининг фаолияти тақиқланган. 2015 йилнинг 29 апрелидан эса республикада букмекер идоралари ва тотализаторлари тақиқланди. Тақиқларга қарамай, айрим депутатларнинг баёнотига қараганда, Қирғизистонда қимор ўйинлари Интернет орқали ташкиллаштирилади.

13 май куни Ўшда журналистлар лавҳа таёрлаш мақсадида DeLuxe меҳмонхонаси яқинида жойлашгани тахмин қилинаётган қиморхонани суратга олиш учун келишди. Аммо «Азаттиқ» журналисти Идирис Исақов ва “Нур” телеканали журналисти Даткабек Шабданбек уулу суратга олиш вақтида муассаса ходимлари томонидан ҳужумга учрашди.

Бу ерда катта пул ютқазган йигитнинг онаси журналистларга мурожаат қилиб муассасани текшириб кўришларини сўраган эди.

XS
SM
MD
LG