Ссылки доступа

Қозоғистон мудофаа вазирлиги Москва яқинида ҳарбийлар учун ибодатхона қурилишига пул берди


Қозоғистон мудофаа вазирлиги РФ Қуролли кучлари Бош ибодатхонаси қурилишида молиявий иштирок этишга қарор қилди, дея ТАСС хабар беради Қозоғистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-лейтенант Муслим Алтинбаевга таянган ҳолда.

«Бош ҳарбий ибодатхона қурилишига ҳисса қўшиш мақсадида Қозоғистон ҳарбий муассасаси лойиҳада молиявий жиҳатдан иштирок этишга қарор қилди, бунинг учун маълум миқдорда маблағ ўтказилади», – деди Алтинбаев сешаба куни Нур-Султанда очилган мудофаа сиёсатини мувоффиқлаштириш Россия-Қозоғистон маслаҳатлашувида.

Қанча пул ажратилиши бўйича генерал-лейтенант ойдинлик киритмади. Бироқ бундан аввалроқ Қозоғистон расмийлари бюджетнинг даромад қисми салкам 12 фоизга камайиб кетгани боис 2018-2020 йиллардаги мамлакат бюджетини қисқартиришга қарор қилган эди. Аммо бюджет қисқартирилганига қарамай Қозоғистон мудофаасига ажратиладиган маблағлар 25%га ўсди.

Қозоғистон генералининг айтишича, мамлакат Россия ибодатхонасига хайрия беради. 2019 йил апрелида Қозоғистон расмийлари Россияга Улуғ Ватанурушида иштирок этган қозоғистонликлар ҳақида маълумот юборган эди. «Уларнинг номи Бош ҳарбий ибодатхонада абадийлаштирилади», – дея изоҳлади Алтинбаев.

Россия армиясининг бош ибодатхонаси Россиядаги энг йирик диний иншоатлардан бирига айланиши кўзда тутилган. Иншоат Москва вилоятидаги Кубинкада Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 2000 йилда қуриб битказилиши мўлжалланган. Ибодатхона бешта гумбаз ва бешта тахтдан иборат бўлади. Марказий тахт Исо Масих шарафига бунёд этилади.

РФ Мудофаа вазирлиги ибодатхона халқнинг хайрия пулига қурилаётгани айтиб келади.

XS
SM
MD
LG