Ссылки доступа

Пентагон Яқин Шарққа 100 минг аскар жўнатишга тайёргарлик кўрмоқда


АҚШ мудофаа вазирлиги агар Эрон “ядро қуроли ишлаб чиқаришни тезлаштирадиган тақдирда” Яқин Шарққа 120 минг нафар ҳарбий хизматчи юбориш юзасидан таклиф билан чиқди, дея сешанба куни хабар берди The New York Times газетаси Оқ уйдаги манбага таянган ҳолда.

Мақолада таъкидланишича, бу борадаги режа Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шэнахэн томонидан тақдим қилинган. Яқин Шарқдаги контингентни ошириш ташаббускорларидан бири президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Джон Болтондир.

Газетанинг таъкидлашича, Эрон ҳудудларида ерда ўтказиладиган амалиётгар ҳақида гап бормаяпти. Бу каби қарор кўплаб ҳарбий хизматчиларнинг жалб қилинишини тақозо қилади, деди журналистларга Оқ уйдаги манба.

XS
SM
MD
LG