Ссылки доступа

Ўзбекистонлик автоташувчилар Туркияга 30 кунгача визасиз бора олади


Ўзбекистонлик автоташувчилар бундан буён Туркия ҳудудида 30 кунгача визасиз бўла олади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 15 май куни билдиришича, Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон 9 май куни ўзбек автоташувчилари учун 30 кунга кириш визасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор 10 майдан кучга кирди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мазкур қарор президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга 2017 йил 25 октябрда қилган сафари доирасида имзоланган “Йўловчи ва юкларни автомобилларда халқаро ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битим”ни амалга ошириш доирасида қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG