Ссылки доступа

ОАВ: Тошкентда Россия жамоат арбоби Ирина Хакамаданинг лекциялари тақиқланди


Москванинг Регнум агентлиги Тошкентда россиялик жамоат арбоби Ирина Хакамада лекциялари тақиқлангани тўғрисида хабар берди.

Агентликнинг 14 май куни тадбир ташкилотчиларига таяниб хабар беришича, Хакамаданинг лекциялари Тошкентда 11 майдан бошланиши керак эди.

Хакамаданинг Тошкентга келиши юзасидан катта реклама компанияси ўтказилган ва барча билетлар сотиб бўлинган. Бироқ тадбир бошланиши арафасида Хакамадага лекция ўқишга рухсатнома берилмади.

Регнум манбасининг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати хориждан келган нотиқлардан лекциялар матнини тақдим этишни талаб қилади ва уларни диққат билан ўрганиб чиққачгина рухсат бериш ёки бермаслик масаласини ҳал қилади.

“Лекин бундай матнлар йўқ, шунинг учун нотиқлар омма билан аввалдан матн тайёрламасдан, эркин ҳолда гаплашади, фақат мавзугина аниқ, аммо ҳукумат нотиқлардан айнан лекциянинг тўлиқ матнини талаб қилади”, деб билдирган манба.

Ирина Хакамада 1999 йилдан 2003 йилгача Россия парламенти депутати ва Ўнг кучлар иттифоқи сиёсий партияси ҳамраиси бўлган. У 2004 йилда Россия президентлигига ўз номзодини кўрсатган. 2012 йилдан 2018 йилгача Россия президенти қошидаги фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш кенгаши аъзоси.

XS
SM
MD
LG