Ссылки доступа

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари истеъфога чиқди


ҚР Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси раҳбари Идрис Қадирқулов истеъфога чиқди, дейилади матбуот учун муассаса томонидан тарқатилган хабарда.

"Сўнгги вақтларда ОАВда жамоатчилик ва айниқса ноҳукумат ташкилотлари томонидан биометрик паспорт бланкаларини ҚР Давлат регистрация хизмати харид қилиши факти бўйича судга қадар бўлган текширувларни ҚР МХДҚ органлари нообъектив кўриб чиқаётгани ва бу ишда менинг қизиқишларим ҳақида муҳокамалар авжига чиқди". Бу ҳақда муассаса томонидан тарқатилган МХЪДҚ раҳбари Идрис Қадирқулов баёнотида айтилади.

Унинг айтишича, кўрсатилган материаллар бўйича бир неча бор пресс-релизлар тарқатилган, ДРХ мансабдор шахслари томонидан шахсий бойлик ортириш мақсадида хизмат ваколатларини ноқонуний равишда суиистеъмол қилишлари таъкидланган. «Шунга қарамай мазкур мавзу атрофида давом этаётган вазият кенг жамоатчиликнинг қизғин муносабатларига сабаб бўлмоқда», - дейилади хабарда.

«Юзага келган вазиятни, жумладан жамоатчиликнинг муносабатини ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек терговга менинг таъсирим борлигини инкор қилган ҳолда мен Қирғизистон Республикаси МХДҚ раиси лавозимидан истеъфога чиқишга қарор қилдим, ва бу борада президент – ҚР Қуролли кучлари Олий бош қўмондонига рапорт бердим», - дейилади Қадирқуловнинг баёнотида.

Матбуот хизматининг хабарига қараганда, давлат раҳбари Қадирқуловнинг рапортини имзолаган.

Куни кеча МХДҚ Қадирқуловнинг ДРХ собиқ раҳбари Алина Шаикова ва президентнинг маслаҳатчиси Дастан Догоев билан норасмиий равишда учрашганини тасдиқлади. Учрашувда давлат аҳамиятига молик ҳужжатларни тайёрлаш билан шуғулланадиган хусусий компаниялар вакиллари ҳам иштирок этди. МХДҚнинг таъкидлашича, учрашувда ўша вақтда ДРХ раҳбари бўлган Алина Шаикова ва президент маслаҳатчиси Дастан Догоев ҳужжатларни хусусий кўриб чиқиш масаласини рад қилдилар, буни ишлаб чиқаришга ноқулайлик туғдириш, шунингдек ДРХ учун бланка маҳсулотларини хусусий компаниялардан сотиб олиш билан изоҳладилар.

Алина Шаикова «Азаттық»қа берган изоҳида, Қадирқулов уларни “Қирғизистонда ўз бизнесини ривожлантиришга тайёр бўлган” Европа компаниялари вакиллари билан таништирганини айтди. У шунингдек, ҳамкорликдан воз кечиш биометрик паспортлар учун бланкалар тайёрлаш тендери бўйича тергов олиб борилишига сабаб бўлганини билмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG