Ссылки доступа

Метродаги ҳужумдан зарар кўрган тожик мигранти Россия устидан Европа судига шикоят қилди


Сулаймон Саидов

Москва метросида уюштирилган ҳужумдан зарар кўрган Сулаймон Саидов Россия устидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди(ИХЕС)га шикоят қилди. 2016 йилнинг апрель ойида маҳаллий аҳоли вакили томонидан бўлган ҳужум оқибатида тожик мигранти жиддий жароҳат олган ва бир кўзидан ажралган эди.

Сулаймон Саидовнинг 15 май куни хабар беришича, ўзига ўқ отган Сергей Царев безориликда айбланган ва ҳукм қилинган, аслида москваликнинг ҳатти-ҳаракати “миллий нафрат ва душманлик” сифатида баҳоланиши керак эди. ИХЕСга шикоят аризаси «Гражданское содействие» (“Фуқаролар кўмаги”) қўмитасининг ёрдамида берилди.

«Россия расмийлари одатга кўра бу каби ҳужумларни миллий нафрат руҳида бўлганлигини баҳолашни истамайди. Чунки ҳукуматнинг ўзи Россия жамиятида ўзгаларга нафрат шароитини яратиб қўйган. Айнан шунинг учун ҳам миллатчиларнинг ташқи кўриниши славян бўлмаганларга қилган ҳужумлари Россия судлари томонидан “безорилик” сифатида баҳоланади”, - дейди «Гражданское содействие» қўмитасининг раҳбари Светлана Ганнушкина. Унинг сўзларига қараганда, Сулаймон Саидов билан боғлиқ ҳодисада Москва полицияси ходимлари совуққонлик қилишган ва бепарво бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 8 апрел куни маст ҳолда бўлган Москвада истиқомат қилувчи Сергей Царев Саидов ва унинг жияни метро вагонини тарк этишни талаб қилган, чунки бу «вагон руслар учун экан».

«Гражданское содействие» қўмитасининг маълум қилишича, москвалик тожикистонликларни «қора маймунлар» дея атаган ва оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан сўккан. Сулаймон Саидов москвалик ёнига яқинлашаётган жиянига қарата сурилган ва унга “бу одам маст, унга эътибор берма” деган. Шу вақт ҳужум қилувчи унга қарата: «Уч дақиқадан сўнг сен тирик қолмайсан. Мен сени ўлдираман” деган. Шундан сўнг у Саидовга қарата «ОСА» тўппончасидан бир неча бор ўқ узган, ўқлар Саидовнинг қорни ва бошига теккан. Шундан сўнг яраланган мигрант ва москвалик ўртасида қўл жанги бўлиб ўтган. Метро бекатига етиб келган милиция ходимлари тожик мигрантини ушлашган ва йўловчилар у ҳужум қурбони эканлигини айтганларидан кейингина уни қўйиб юборишган.

Ҳужум қилган Сергей Царев жиноят жойидан қочиб кетишга улгурди, аммо кўп ўтмай у қўлга олинди ва унга нисбатан РФ Жиноят кодексининг 105 моддаси 1 қисми (Қотиллика уриниш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Сулаймон Саидов жиддий жароҳат олди, Гельмгольц номли кўз касалликлари илмий тадқиқот институтида унинг кўзи операция қилинди. Кўзини операция қилиш, протез тайёрлаш ва ўрнатиш учун 59 минг рубл тўланди. Операция учун ҳаражатларни хужумдан сўнг Саидовни даволаш учун маблағ тўплашга киришган “Фуқаролар кўмаги” қўмитаси ўз зиммасига олди.

Тожикистонликнинг кўзидан ташқари ўқ кирган бош суяги ҳам зиён кўрди. Пирогов номли шифохона жарроҳлари эзилган бош суякларни олиб ташлашди. Кейинчалик унинг ўрнига бош мияни ҳимоя қилувчи металл пластинка ўрнатишди.

Ўтган йили Москва шаҳридаги Черемушкин суди 61 ёшли Сергей Царёвни безориликда айблади ва жазони ўташ учун 10 йилу 3 ой муддатга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилди.

Cулаймон Саидов тўрт ой муқаддам Тожикистонга қайтиб келди. «Мен ватанимда даволанишга мажбур бўлдим: бошим ва кўзларим ҳамон оғрийди. Мен ИХЕСга ёзган шикоятимда РФ расмийларидан соғлиғимга етказилган зарар учун товон талаб қилдим», - дейди собиқ мигрант.

Сулаймон: "Русский мужчина был пьян и угрожал убить нас "
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:05:13 0:00

В прошлом году Черемушкинский суд города Москвы обвинил 61-летнего Сергея Царёва в хулиганстве и приговорил к 10 годам и 3 месяцам заключения с отбыванием наказания в колонии строгого режима.

Cулаймон Саидов четыре месяца назад вернулся в Таджикистан. «Я вынужден продолжать лечение на родине: у меня по-прежнему постоянные головные боли и режущая боль в глазнице. В своей жалобе в ЕСПЧ я потребовал от властей РФ выплачивать компенсацию за нанесенный моему здоровью ущерб», - говорит бывший мигрант.

XS
SM
MD
LG