Ссылки доступа

Рол учун соқол ўстириш мақсадида актёр "Туркменфильм"дан рухсат олди


Туркманистонда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари "Туркменфильм" бирлашмаси директори томонидан имзоланган мактубни ўзаро ўртоқлашмоқда. Ҳужжат актёр Анна Меляевга соқол ва мўйлов қўйишга рухсат беради.

Киностудия раҳбарининг тушунтиришича, улар президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистон-Буюк ипак йўлининг юраги” деб номланган китоби асосида тарихий бадиий фильмни суратга олишмоқда экан.

"Фильмда ўтмишга оид тарихий саҳнани суратга олиш кўзда тутилган. Шу сабабли, бош қаҳрамон ролини ижро этувчи Анна Меляевга бирлашма томонидан фильм суратга олиниши даврида соқол ва мўйлов қўйишга рухсат берилди", – дейилади 2019 йил 28 январ куни имзоланган, ва куни кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хатда.

Туркманистон расмийлари эркаклар соқол қўймаслигини назорат қилиб боради, акс ҳолда улар диний экстремизмда айбланишлари мумкин. Соқол қўйиш борасидаги чекловлар турли давлат тадбирларида иштирок этадиган оқсоқолларга тааллуқли эмас.

Туркманистонга қўшни Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам соқол қўйишда чекловлар жорий этилган. 2016 йилда тожик милицияси 13 мингга яқин фуқаронинг соқолини мажбуран олдириб ташлади.

Ўзбекистонда соқолли фуқаролари футбол ўйинларига киритилмагани ҳақида аввал хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG